Ассалому алайкум! Баъзида киши йиллар давомида машаққат чекиб бирор касб ёки ҳунарни ўрганади. Сўнг шу соҳада фаолият олиб борганда хизмат ҳақи олади. Хизмат ҳақини ҳамма ҳар хил белгилайди. Баъзилар меҳнати учун олса, баъзилар фалон йил машаққат чекиб бу илмни ўрганганман деб, илми учун олади. Мисол келтирадиган бўлсам, баъзида телефон бузилганда битта симни бошқасига улаб қўйиш орқали тузалади. Буни меҳнати жуда осон, лекин буни илмини ҳамма ҳам билмайди. Биров меҳнатига баҳолаб бу хизмат учун минг сўм олса, бошқа биров илмига баҳолаб ўн минг сўм олади. Аслида қандай йўл тутиш керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қилган меҳнатига ҳақ олинади. Фойдаланувчи бу саволингизга 06.06. санада жавоб берилган. Валлоҳу аълам!.