Намоз ҳақида

04:53 / 10.04.2017 | Савол | 1273
Ассалому алайкум! Мен руза тутаман. Озгинадан кейин шомни ўқиш керак. Сўнг дастурхон йиғиштириб, идишларни ювиб, озгинадан кейин хуфтон ўқишим керак. Лекин онам “мен билан оғиз очиб бўлгандан кейин гаплашиб ўтирмайсан”, деб хафа бўладилар. Шунинг учун намозни қазо қилиб, хуфтонда шомни ҳам қўшиб ўқисам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш керак, қазо қилиб бўлмайди. Айниқса шом намозини дарров ўқиб олиш керак, чунки вақти қисқа. Аввал шом намозини ўқиб олиб, кейин суҳбатлашиб ўтираверинг. Валлоҳу аълам!.