Доктор Мустафо Абу Сулаймон ан-Надвий ан-Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг "Рўза ойининг азаматини даъватчиларга ва авом халққа эслатиш" китоби асосида суҳбатлар (15-мажлис)
РЎЗАНИНГ САВОБЛАРИ
Рўза гуноҳларга ва дўзахга ҚАЛҚОНДИР!
Рўзадорларнинг оғзидаги ҳид нохуш бўлса-да, фаришталар учун мушкдан ҳам хушбўйдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди: Одам боласининг ҳар бир амали ўзи учун, магарам, рўза ундай эмас. Рўза Мен учундир ва уни мукофотини ҳам Ўзим бераман. Рўза – қалқондир. Қачонки бирортангиз рўза бўлса ўша кунда қабиҳ сўзларни сўзламасин, жоҳиллик қилмасин. Агар бирон кимса уни ҳақорат қилса ёки уришса унга “Мен рўзадор кимсаман”, деб айтсин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта рўзадор оғзининг ҳиди куни Аллоҳ наздида қиёмат куни мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадор учун уни ҳурсанд қилувчи икки ҳурсандлик бор: қачон оғиз очса ифтори ила ҳурсанд бўлади ва қачон Роббига йўлиққанда рўзаси ила ҳурсанд бўлади”.
Одинахон Муҳаммад Содиқ