Доктор Мустафо Абу Сулаймон ан-Надвий ан-Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг "Рўза ойининг азаматини даъватчиларга ва авом халққа эслатиш" китоби асосида суҳбатлар (17-мажлис)
ИБОДАТЛАРНИНГ ОРАСИДА РЎЗАНИНГ ЎРНИ
Рўза нафсни ҳибс қилади.
Рўза ҳар бир аъзога сокинлик беради.
Рўза қалбга ва зеҳнга қувват беради.
“Шайтон одам боласининг қон йўлларида — томирларида юради” (Муслим ривояти).
Шайтон инсоннинг қон томирларида юради. Мана шу қон томирлари йўлини ОЧЛИК билан торайтинг! РЎЗА орқали қон томирларимиз тораяди. Томирларимиз кенгайган пайтда, бу йўл шайтоннинг юрар йўли бўлгани учун тез ва осон юрар экан. ОЧЛИК эса бунга йўл қўймайди.
Одинахон Муҳаммад Содиқ