Доктор Мустафо Абу Сулаймон ан-Надвий ан-Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг "Рўза ойининг азаматини даъватчиларга ва авом халққа эслатиш" китоби асосида суҳбатлар (19-мажлис)
РЎЗАНИНГ БАРАКОТЛАРИ
РЎЗАНИНГ ОХИРАТДАГИ БАРАКОТЛАРИ
Ҳаёти рўзадор ҳолатида хотима топган инсонга ЖАННАТ бўлади.
Рўза бандани ДЎЗАХдан йироқ қилади.
Рўза инсон қабрдан чиққанида бирга бўлади.
Рўза дўзахдан қўрғондир.
Рўза Қиёмат куни бандани ШАФОАТ қилади.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким Аллоҳ азза ва жалла йўлида бир кун рўза тутадиган бўлса, Аллоҳ таоло ундан жаҳаннамнинг юз йиллик масофагача узоқ қилиб қўяди".
Одинахон Муҳаммад Содиқ