Доктор Мустафо Абу Сулаймон ан-Надвий ан-Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг "Рўза ойининг азаматини даъватчиларга ва авом халққа эслатиш" китоби асосида суҳбатлар (29-мажлис)
РАМАЗОН ҚИЁМИНИНГ ФАЗЛИ ВА ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҲАҚИДА
Таровеҳ намозини ўқиш эркак ва аёлларга суннати муаккададир.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам:
“Ўзингизга кечалари қойим бўлишни лозим тутинг. Зеро, у сиздан олдинги солиҳ зотларнинг одатидир. У Парвардигорингизга сизни яқинлаштирадиган, ёмонликлар учун каффорат бўладиган, гуноҳлардан қайтарадиган амалдир”, дедилар (Термизий ривояти).
Одинахон Муҳаммад Содиқ