Дўстлари орасида ҳам, кўраётган видеоларида ҳам ёмон сўзлар ишлатилмаётганига гувоҳ бўлсангиз-у, аммо у ёмон сўзни ҳалигича кимдан ўрганаётганини билмаётган бўлсангиз, унда фақат биргина йўл қолади. У ҳам бўлса, жиддий ва хотиржам ҳолда эътироз билдиришингиз. “Ўғлим, ўзингга ярашадиган тарзда гапир!” дейсиз. Бўлди, бошқа ҳеч қандай гапнинг кераги йўқ. Жуда қаттиқ уришиб, койиш яхши эмас. Ёки унинг хатти-ҳаракатларини ҳаддан зиёд олқишлашингиз ҳам нотўғри бўлади. Чунки орамизда шундай оилалар ҳам бор: бола ёмон ва уятсиз сўзлар ишлатса, уни олқишлашади. Баъзи оилалар эса боланинг бу иши учун жуда қаттиқ уришиб, койиб беришади. Иккала усул ҳам муаммога ечим бўла олмайди.
БОЛАНГИЗ ёмон сўзларни қаердан ўрганмоқда?
Хадича Кубро Тонгар
Таржимонлар: Солиҳа Маҳмуд, Мадина Шоҳакимова