КИЙИНИШ ОДОБЛАРИ
Шариатда беркитилиши вожиб ва унга назар солиш ҳаром бўлган жойлар авратдир.
Балоғатга етган мусулмон эркак учун авратини тўсадиган кийим кийиши фарздир.
Аёл кишининг номаҳрам эркакларга нисбатан аврати – юзи ва икки кафтидан ташқари бутун баданидир.
Аёлнинг аёлга нисбатан аврати киндигидан тиззасигачадир.
Мўмина аёллар қасддан ёки бепарволик билан зийнатларини кўрсатиб юришлари мутлақо мумкин эмас.
Эркаклар аёллар кийимини кийишлари ва уларга ўхшашга уринишлари мумкин эмас.