Баъзилар мендан: "Менинг бундай орзуим бор, уни қилсам, буни қилсам, бўладими?” деб сўрашади. Улардан: "Таҳажжуд намозини ўқийсизми? Кечқурун туриб дуо қиласизми?" деб сўрайман. Улар: "Йўқ, таҳажжудга турмаймиз", деб жавоб беришса, мен: "Демак, сиз ўзингиз истагингизни амалга ошишини хоҳламайсиз! Ярим кечаси ширин уйқунгизни бузиб, Роббингиздан дуо қилиб истакларингизни сўрамаётган экансиз, демак, сиз учун у истаклар у қадар муҳим эмас экан", дейман...
Таҳажжуд гуноҳлардан қайтарувчидир!
Хадича Кубро Тонгар
Таржимонлар: Солиҳа Маҳмуд, Мадина Шоҳакимова