Маърифат чироқлари

07:49 / 20.07.2023 3825

Мавзу: Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аҳли байтлари ҳақида. Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо.


Зайд ибн Хориса розияллоҳу анҳуни  Хадижа онамиз  қул ҳолида сотиб олган, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга турмушга чиққач, у зотга ҳадя қилган эди. У зот уни Аллоҳ йўлида озод қилдилар ва  ўзларига бола қилиб олдилар.

Зайнаб бинти  Жаҳш розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг  аммалари Умайя бинти Абдулмутталибнинг қизи бўлиб, қавмининг саййидаларидан эди...


«Ҳеч бир мўмин эркак ва ҳеч бир мўмина аёл учун Аллоҳ ва Унинг Расули бир ишга ҳукм қилганида ўз ишларини ўзларича ихтиёр қилмоқ йўқ. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса бас, батаҳқиқ очиқ адашишда адашибди» (Аҳзоб сураси. 33‒36-оятлар)


Зайнаб розияллоҳу анҳо: «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг никоҳига киришимга сиз розимисиз?» деди. У зот: «Ҳа» дедилар. Зайнаб: «Ундай бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлмайман, ўз нафсимни унинг никоҳига топширдим», деди»...


Одинахон Муҳаммад Содиқ

журналист Умида Ғаффорова билан


62-сон


Муаллиф