Азон ва иқоматнинг суннатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азоннинг суннатлари

 Улар бештадир:

1. Эшитувчи муаззин «Ҳайя ъалассолаҳ, ҳайя ъалалфалаҳ» лафзидан бошқани айтганда муаззин айтадиганини айтиши. «Ҳайя ъалассолаҳ, ҳайя ъалалфалаҳ» деганда «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» дейиши. Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Ушбу суннатнинг самараси: Муслимнинг саҳиҳида собит бўлганидек, у сенга жаннатни вожиб қилади.

 2. Эшитувчи: «Ва ана ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан Росулуллоҳ, розийту биллаҳи Роббан, ва билислами динан, ва би Муҳаммадин Росулан», дейиши.

Муслим ривоят қилган.

Ушбу суннатнинг самараси ҳадисда келганидек, унга мағфират қилинади.

 3. Муззинга ижобат қилишдан фориғ бўлганидан кейин, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш. У Зотга айтиладиган саловатнинг энг комили «Иброҳимий саловатдир». Ундан кўра комилроқ саловат йўқ.

Далил: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки муаззинни эшитсангиз, унинг айтаётган нарсани айтинглар, сўнгра менга саловот айтинглар. Чунки ким менга бир саловат айтса, албатта, Аллоҳ унга ўн саловат айтади», дедилар. Муслим ривоят қилган.

 Ушба суннатнинг самараси: Албатта, Аллоҳ бандага ўнта саловат айтади. Аллоҳнинг бандага бўлган саловати, яъни малаул аълода уни мақташидир.

Иброҳимий саловат: «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадив ва ъала Али Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳима ва ъала Али Иброҳим, иннака ҳамидум мажид. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадив ва ъала Али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳима ва ъала Али Иброҳим. Иннака ҳамидум мажид». Бухорий ривоят қилган.

 4. У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтганидан кейин: «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит таммати вас солатил қоимати ати Муҳаммаданил василата вал фазилата вабъасҳу мақомам маҳмудан аллазий ваъадтаҳ», дейиши.

Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда келган дуонинг маъноси қуйидагича: «Эй бор Худоё! Эй ушбу тугал даъватнинг ва қоим бўладиган намознинг Роббиси! Муҳаммадга василани ва фазилатни бергин. Ҳамда уни Ўзинг унга ваъда қилган мақоми маҳмудда қайта тирилтиргин». Бу дуонинг самараси: ким уни айтса, унга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоъатлари  ҳалол бўлур. 5. Ўшандан кейин ўзи учун дуо қилиши. Аллоҳнинг фазлидан сўрайди, албатта, унга истижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Улар, яъни муаззинлар айтадиганлари кабисини айтгин. Агар тугатсанг, сўра, у сенга беради», дедилар.

Абу Довуд ривоят қилган, Ҳофиз ибн Ҳажар ҳасан деган ва Ибн Ҳиббан саҳиҳ қилган.

 Иқоматнинг суннатлари

Иқомат айтилганида ҳам азон суннатларининг аввалги тўртта суннати такрорланади.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvxRWZpKBJ3XYembed

16:00 / 24.05.2017 4408
Тошкент Давлат Тиббиёт Институти, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги қошидаги Кардиология давоми...

20:59 / 28.02.2017 5901
Ғарблик журналистлар Таваккул Кармандан унинг либоси ҳақида, «Сизнинг маълумотингиз ва фикрлаш давоми...

18:45 / 24.12.2016 2886
Шайх имом Абулқосим Қушайрий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади. У зотнинг фарзанди қаттиқ касал бўлгани ҳақида давоми...

00:40 / 12.07.2023 3997