Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
1. Уч марта истиғфор айтиш ва «Аллоҳумма антассалам ва минкассалам табарокта я Зал жалали вал икром» дейиш. Муслим ривоят қилган.
2. «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма ла монеъа лима аътайта ва ла муътия лима манаъта ва ла янфаъу зал жадди минкал жадду».Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир. Эй бор Худоё, Сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Сендан бўлган иқобни қайтарувчи йўқ».
3. «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ. Ла илаҳа иллаллоҳ, ла наъбуду илла ийяҳ, лаҳунниъмату ва лаҳулфазл валаҳуссанаулҳасан. Ла илаҳа иллаллоҳу мухлисина лаҳуддин валав кариҳал кафирун». Муслим ривоят қилган.
4. «Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ», «Аллоҳу акбар» ўттиз уч мартадан. «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр».Муслим ривоят қилган.
5. «Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика»Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Ушбу ривоятдаги дуонинг маъноси: «Эй бор Худоё, менга зикрингни, шукрингни ва ҳусни ибодатингни қилишга Ўзинг ёрдам бергин».
6. «Аллоҳумма инни аузу бика миналжубни ва аузи бика мин ан уродда ила арзалилумурива аузу бика мин фитнатиддуня ва аузу бика мин азабилқобр».
Бухорий ривоят қилган.
Маъноси: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан қўрқоқликдан паноҳ сўрайман. Сендан ўта қариликка қайтарилишимдан паноҳ сўрайман. Сендан дунёнинг фитнасидан ва қабр азобидан паноҳ сўрайман».
7. «Робби қини азабака явма табъасу ибадак».Маъноси: «Роббим, бандаларингни қайта тирилтирадиган кунингда мени азобингдан сақлагин». Муслим ривоят қилган.
8. Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ўқиш.Абу Довуд, Тирмизий ва Насаий ривоят қилганлар. Бомдод ва шом намозидан кейин уч марта такрорланади.
9. Оятулкурсини ўқиш.Насаий ривоят қилган.
10. «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду юҳйи ва юмит ва ҳува ала кулли шайъин қодийр».Шом ва бомдод намозларидан кейин ўн марта. Термизий ривоят қилган.
11. Бу тасбиҳ қўл билан бўлиши 12. Ушбу зикрларни намоз ўқиган ерида қилиш, маконини ўзгартирмаслик.Ушбу суннатларни татбиқ қилиш самаралари:
1. Ҳар бир айтилган тасбиҳ садақадир.
2. Ҳар бир тасбиҳ учун жаннатда бир дарахт экилади.
3. Оятулкурсини намози кетидан давомий ўқиган киши учун жаннат билан орасида, фақат вафот этиб жаннатга кириши қолади.
4. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Намоз) ортидан келувчиларни айтувчилар ёки қилувчилар ноумид бўлмаслар», дедилар.
5. Фарзда ҳосил бўлган нуқсоннинг ўрни тўлади.