Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Чўкка тушиб тиззаси билан ўтириши ва оёғларнинг тўпиғидан пасти кўриниб туриши. Ёки чап оёғини тик тутиб, чапига ўтириш. Мана шу мустаҳабдир. Таомдан кейинги суннатлар
1. Товоқ ва бармоқларини ялаш. Батаҳқиқ, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқ ва товоқларни ялашга амр қилиб: «Албатта сизлар қайси бирида барака борлигини билмайсизлар», деганлар. Муслим ривоят қилган.
2. Таомдан кейин Аллоҳга ҳамд айтиш: «Албатта, Аллоҳ бир таомни еб, унинг учун ҳамд айтадиган бандасидан рози бўлур». Муслим ривоят қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таомдан кейинги дуоларидан: «Алҳамду лиллаҳиллази атъамани ҳаза ва розақони мин ғойри ҳавлин ва ла қувва» эди. Маъноси: «Шуни менга, менинг куч-қувватимсиз, таом қилиб ва ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин». Бу дуонинг самараси: «Унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилунур». Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар.