«Омина» журналининг махсус сонини ўқиб...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум «muslimaat.uz» сайтида ўз хизматларини бекаму кўст адо этиб, фаолият юритиб келаётган мўмина, муслима опа-сингиллар! Аллоҳ динимиз йўлида қилаётган ҳар бир ишингизга ажр-мукофотлар, савоблар ёзган бўлсин! Сизларга ташаккурлар бўлсин! «Омина 1437» хотира сони биз каби бир қанча мухлисларга жуда ҳам манзур бўлди. Сизларнинг саъй-ҳаракатингиз туфайли Ҳазрат ҳақидаги хотиралар ва бир қанча маълумотлар билан танишиб чиқишга мушарраф бўлганимиздан бағоят хурсанд бўлдик!

Шу фурсатдан фойдаланиб сизларга ва шу ишда ўз ҳиссасини қўшган барча «muslimaat.uz» сайтининг  аёллар жамоасини табриклашга ижозат бергайсиз. Бу мавзу бизлар учун катта бир кутилмаган совға бўлди ва ҳаётимизда илк бор шу нарсани ҳис қилдикки, Шайх Ҳазратлари оламдан ўтганларига 1йилдан ошган бўлса-да ва у кишини эслаб хотиралаганимизда «марҳум» деган сўзни ишлатсак-да, лекин қалбларимизда ҳаёт эканликларини ва у кишининг кўп суҳбатларида, зиёратларида бўлганимиз учунми, китобларини мутолаа қилиб турганимиз сабаблими, ҳали ҳануз у зотнинг вафот этганликларини қабул қила олганимиз йўқ… Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олган бўлсин ва ётган жойларини жаннат боғчаларидан бир боғча қилиб, қабрларини нурга тўлдирсин! Ҳақиқатдан ҳам у кишининг ҳаётлари, ҳар бир сўзлари ибратли ва ёзган китоблари бизларга катта сабоқ, халқимиз учун эса улкан мерос бўлди. Бунга ҳеч шак-шубҳа йўқ! Ҳаётимда қариндош-уруғларим, яқинларимдан айрилганман, лекин бирортасида Шайх ҳазратларини йўқотишдек бир айрилиқни ҳис қилмаган эканман. Яна бир нарсани англаб етдимки, Аллоҳ таоло ўз китобида «Ўлганларни ўлик  демангиз, балки улар тирикдирлар» деган маънодаги оятни яхши тушуна олмас эдим, энди тушуниб етдим. Шайх Ҳазратлари мана шу оятга мувофиқ келганликлари туфайли у кишини «ўлган» дея олмас эканмиз. Сизларга яна бир бор ташаккур! Аллоҳ таоло келгуси ишларингизда ҳам ўзи ёрдамчи бўлсин! Нима орзу ниятларингиз бўлса, амалга ошишини насиб қилган бўлсин!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи барокатуҳ

Ҳусайн Назар

Мавзуга оид мақолалар
 Тунис Дин Ишлари Вазирлиги масжидларнинг белгиланган иш тартибини қабул қилди. Мазкур соатлардан ташқари давоми...

09:43 / 24.01.2017 3667
Улар миллатни тарбиялайдиларБиласизми, Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта давоми...

14:01 / 13.04.2023 4348
«Таяммум» сўзи луғатда «қасд қилиш» маъносини билдиради. Шариатда эса «Аллоҳга қурбат ниятида покловчи давоми...

11:22 / 10.05.2017 4055
Кундалик ҳаётимизда қўлланилаётган техника асбоблари ҳаётимиз мазмунига айланган. Уларсиз ташқи давоми...

08:26 / 29.12.2016 5100