СИЗСИЗ ЕТИМ ҚОЛДИ РАМАЗОН!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

СИЗСИЗ ЕТИМ ҚОЛДИ РАМАЗОН! (Марҳум Устоз Шайх Ҳазратларига рамазон марсияси!) Қани ўшал бахтли он? Сиз-ла ўтган Рамазон? Қалблар йиғламоқда қон, Сизсиз етим қолди Рамазон! Икки йилдирки, мана, Йўқ ул тантана ҳамон, Қачон ул дийдор яна?! Сизсиз етим қолди Рамазон! Бўлардик завқли суҳбатдан шод, Масжидларда доим қоим ёнма-ён! Фиғонким, соғиндик, Шайхим, рост! Сизсиз етим қолди, етим Рамазон! Воизлар кўплиги ҳақ, бегумон, Тиним билмас ваъздан бир он. Лек ҳаммада якто бир армон, Сизсиз етим қолди Рамазон! Қалблар йиғлар, муддаоси Тиб, Ҳайҳот! Энди йўқ доно Табиб?! Қовушиб ҲАБИБГА ҲАБИБ, Шодон ул МУҲАММАДОН! Сизсиз етим қолди Рамазон! Намозларда йиғлаб Волийдан, Дийдорингиз сўрар Волидон, Живор этсин, Унда ҳолидан! Сизсиз етим қолди Рамазон! Ҳа, етим қолди аҳли Ислом: Толиблар-у ҳамма аҳли ирфон! Тан олса-олмаса, беайбу зонн, Етим қолгани рост ҳам аҳли удвон! Сизсиз етим қолди Рамазон! Дуо қилинг, Устоз, берсин йўлингиз: Сурату-сийратда доимо, ҳар он! Минг ой мисол қутлуғ Рамазон ҳақи, Зурриёдлар бўлсин, камида Сиздек! Мақоминингиз топиб хўб Мужаддидон, Такрор эгиз бўлсин Қутлуғ Рамазон!

ТЕМУРИЙ

Мавзуга оид мақолалар
Ватанга қайтяпмиз. Учоққа чиқиб, ўриндиғимизга жойлашдик. Орқа томондан бир эркакнинг сўкингани, ортидан давоми...

03:06 / 12.08.2020 3574
Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар Қизимнинг бироз ловия ва гуруч олиб, мис патнисга давоми...

19:00 / 15.07.2019 4503
Бундан 1441 йил аввал мусулмон оламида оламшумул воқеа бўлиб ўтган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

18:00 / 31.08.2019 6488
Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан давоми...

06:00 / 25.06.2020 5628