Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Аллоҳга чексиз илтижоларимиз ижобат бўлиб, Ҳаж сафарига бориш насиб қилиб қолди. Биз эр-хотин борадиган бўлдик. У пайтларда диний идора «Хасти Имом»да эди. Навбатдаги ҳожиларнинг йиғилишига бордик. Ҳаж сафарининг тўлови яна 100 долларга кўпайганини айтиб қолишди. Мендан муздак тер чиқиб кетди, чунки биз ҳамма пулимизни жамласак ҳам, етмас эди. Ва болаларимизни сут-қаймоқ билан маъмур қилиб турган она-бола сигиримизни ҳам сотиб пул жамғарган эдик. «Энди нима бўлади?», «Энди нима бўлади?»  деган савол миямда чарҳ урар эди.

Шунда бирдан «Мен қоламан, чунки болаларимнинг отаси, бир умр бизларни боқаман деб, оғир меҳнат қилиб келмоқдалар, у киши ҳажга боришга ҳақлироқлар. Мени эса насиб бўлса, Аллоҳим чақирса, болаларим олиб боришар»,– деган ўй келди миямга. Мен ўқитувчиман. Болаларга ҳарф танитиб, уларнинг саводларини чиқаришда, тер тўкиб меҳнат қиляпман. Шоядки, Аллоҳим шу норасидаларнинг кўнглига қараб, уларнинг инжиқликларини кўтарганимга ўз уйига меҳмон қилса, деб ўзимни юпатиб, йиғилишдан чиқиб келаётсам, тиқилинчда бир одам «Саида опа, мана буни олинг», деди-да, то мен орқамга қараб унинг кимлигини билгунимча оломонга қўшилиб кетди.

Менга фақат унинг мендан ёшроқ, ўғлим тенги йигит эканлиги овозидан маълум эди. Нима бериб кетди экан, деб кафтимни очсам не кўз билан қарасамки, ўша бизнинг сафаримизга етмай турган100 доллар пул эди. Мен нима қилишимни билмай саросималаниб қолдим. Бу пулни бериб сафарга кетолмас эдим, чунки Ҳаж сафарига ҳалол меҳнат билан топилган маблағ билан борилади. Шу пайт эсимга устозим тушдилар. «Улардан сўрайман», деган ўй келди хаёлимга.

У киши менга «Хадичаи Кубро» ҳотин-қизлар мадрасасида Қуръондан дарс берганлар, менга ҳажнинг фарз эканлигини ва унинг фазилатларини ўргатганлар. Улардан бўлган воқеанинг тафсилотини сўрадим. У киши: «Сизга ҳалол. Сизга Аллоҳнинг ўзи етказибди. Сизга бу пулни берган одамнинг бериё қилган ҳадясини олиб, ҳажга бораверинг ва у одамни сиз ҳам ғоибона дуо қилинг, токи Аллоҳим унинг бирига мингни берсин ва юртимизда шу каби Аллоҳ ризоси учун хайр-эҳсон қиладиган саховатли бойларимиз кўпаяверсин, деб Аллоҳнинг уйида дуолар қилинг, чунки Аллоҳим: «Мен учун ким бирни берса, мен унга ўнта қилиб қайтараман”, деган. .Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ!» дедилар.

Мана шу суҳбатдан кейин мен болаларимнинг отаси билан Ҳаж қилиб келдим ва шу саҳоватпеша йигитни кўп дуолар қилдим:«Илоҳим юртимизда саҳоватли бойлар кўпаяверсин! Омин».

Ақидахон Зокирова

Мавзуга оид мақолалар
Керакли маҳсулотлар 1 кг товуқ филеси 2 та тухум 100 грамм ун 100 грамм сухарикнон талқони ўсимлик ёғи, туз давоми...

13:51 / 15.12.2016 4413
Аллоҳ таоло «Эй иймон келтирганлар, касб қилган нарсаларингизнинг покларидан инфоқ қилинглар», деган давоми...

09:06 / 09.10.2016 3375
 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Қирғизистон Республикасининг Ўш давоми...

12:31 / 23.09.2018 2420
      Дам солиш деганда, Аллоҳ таолонинг китоби Қуръони Карим оятларини ва Аллоҳ таолонинг исмларини, давоми...

11:44 / 25.11.2016 15732