Устозим, сизга демоқчи бўлганларим....
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Устозим, сизга демоқчи бўлганларим....

Муҳтарам  Устозим!  Бугун сизни эсладим... аслида сизни унутганим ҳам йўқ. Ҳаётимнинг ҳар бир лаҳзасида, ҳар бир онида сизнинг берган ўгитларингиз, таълимингиз асқотади. Берган йўл-йўриқларингиздан  ҳар кун, ҳар соат фойдаланамиз. Аммо ўзингизга бунинг учун ташаккурлар айтиш, сиз берган илм нури ҳаёт йўлимизни ёритаётганидан хурсандлигимизни билдиришга нимадир етмайди... Баҳоналаримиз кўп. Баъзан вақтимиз етмайди. Ахир биз энди улғайдик, ишларимиз кўп, режаларимиз бисёр. Сиз берган илм нури ила фарзандларимиз йўлини ҳам ёритмоқдамиз. Аммо бунинг учун сизга ташаккурларимизни изҳор этмадик ҳали. Баъзан бунинг учун  бизга шижоат етишмайди. Қўнғироқ қилишга ва  бориб кўришга ийманамиз ёхуд: «Мени танирмикинлар? Безовта қилиб қўймасмикинман? Вақтларини олмасмикинман?» - деймиз.

          Билмаймизки, сизни эслаганимизнинг ўзи қалбингизни қувончга тўлдиради. Агар қўнғироқ қилсак, овозимизни эшитиб шодлигингиз икки ҳисса ортади. Кўргани бориб қолсак борми, бошингиз осмонларга етади.

         Фақат ҳамон бизга нимадир етишмайди. Вақтми, шижоатми, ғайратми... Аммо шуни билишингизни жуда истардимки, мен сизни ҳар доим эслайман. Сиздан мудом миннатдорман. Сизнинг ўгитларингиз сабаб мен бугун ҳаётда ўз йўлимни топдим. Сиз менга берган билимларингиз сабаб бугун мен ҳурматдаман. Сизнинг меҳнатларингиз билан  мен бугун оқу қорани яхши танийман, яхшию ёмонни ажратаман. 

         Азиз Устозим! Байрамингиз муборак бўлсин! Шуни билишингизни истардимки, ҳаётингизнинг ҳар куни аслида байрам. Чунки сиз ҳар куни кимгадир билим берасиз, илм чироғи билан йўлини ёритасиз. Сиз сабабли бир эмас, минглаб инсонлар ҳаётда ўз йўлини топади. Ҳар куни ҳаққингизга дуолар қилинади. Балки бугун сизга ҳадя беролмасмиз, аммо дуоларимизда мудом тилимиздасиз!

Яна бир бор байрамингиз билан қутлайман, азиз Устозим!

«muslimaat.uz»

Мавзуга оид мақолалар
  Толиби илмлардан шундайлари борки, вақтларини  илм ўрганишдан кўра кўпроқ кераксиз ишларга давоми...

18:41 / 01.02.2017 8194
Дунёдаги энг йирик мусулмонлар ташкилоти бўлган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти жаҳондаги 1,5 млрд мусулмонлар давоми...

11:14 / 11.12.2016 4626
embedhttpsyoutu.beZIUvY4RII7Uembed Аёл жамиятнинг энг нозик нуқтаси Ассалому алайкум, ўзбек халқи Бугун сизга давоми...

12:34 / 21.11.2017 4580
Кутубхона араб. кутуб «китоблар», форс. хона «уй» ахборот йиғиладиган жойдир. Бунда давоми...

17:43 / 05.03.2017 8547