Йод етишмаса...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ер юзида 2 миллиардга яқин киши йод танқис ҳудудларда истиқомат қилади. Шулардан 700 миллионга яқини эндемик бўқоқ ва руҳий ўзгаришлардан азоб чекмоқда, 50 миллион киши эса айнан йод етишмаслиги сабаб ақлан заиф бўлиб қолган. Энг хавотирлиси, мактаб ёшидаги 285 миллион бола организмига йод керакли миқдорда тушмайди. Ваҳоланки, йод танамиз учун жуда зарур микроунсур ҳисобланиб, қалқонсимон без фаолиятида иштирок этади, боланинг жисман ва ақлан ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.

 Йод етишмаслиги бир қатор касалликлар, жумладан, эндемик буқоққа олиб келади. Бу касаллик қадим замонлардан бери олимларни қизиқтириб келади. Буқрот, Гален, Цельс каби олимлар ўз асарларида буқоқ касаллигини қайд қилиб ўтишган. Шарқнинг буюк алломаси Абу Али ибн Сино ҳам бyқоқ касаллигини аниқлаш ва унга даво қилиш ҳақида ёзган. Эндемик буқоқ – йод танқислиги кузатиладиган маълум ҳудудда яшовчи кишиларда қалқонсимон безнинг катталашиши билан кечувчи касаллик. Маълумки, қалқонсимон без ақлий ва жисмоний ривожланишни таъминлаб, организмда моддалар алмашинуви тезлигини бошқаради. Озиқ-овқат маҳсулотлари, сувда йоднинг кам бўлиши натижасида эса организмга йод етарлича тушмайди ва касаликка сабаб бўлади. Айтиш керакки, йод етишмаслиги оқибатида аёлларда бепуштлик, камқонлик, ўлик бола туғиш, ҳомиладорликнинг оғир кечиши, эркакларда эса уйқучанлик, нафас сиқиши, соч рангининг ўзгариши ёки тўкилиши, дармонсизлик, бош оғриғи, тирноқ ҳамда тишларнинг синиши, жинсий заифлик кузатилади. Буқоғи бор қизларда жинсий жиҳатдан етилиш кечикади, ҳайз даврийлиги бузилади. Энг ёмони болаларда ақли заифлик келиб чиқиши мумкин.

Эндемик буқоқнинг ривожланишига мис, марганец, қўрғошин, рух, кобальт, бром унсурларининг етишмаслиги ҳам туртки бўлади. Агар нормада организмнинг йодга бўлган эҳтиёжи 200-250 мкг/сут ни ташкил этса, эндемик буқоқ ўчоқларида организмга 50 мкг/сут дан кам йод киради. Эндемик буқоққа учраган беморларда қалқонсимон без катталашиб, умумий ҳолсизлик, чарчаш, бош оғриши, юрак соҳасида нохушлик сезилади. Бўғилиш, нафас олиш қийинлашиши, қуруқ йўтал каби белгилар юзага келади. Катталашган қалқонсимон без нисбатан қаттиқлашган, зич бўлади.

Қалқонсимон без катталашганда, аввалига кўзга ташланмайди, пайпаслаганда билинмайди. Катталашган сари пайпаслаганда билиниб, кейинроқ кўзга ташланадиган бўлиб қолади, бўйин йўғонлашади. Мўътадил ҳаёт кечириш, зўриқмасдан меҳнат қилиб, вақтида дам олишни билган, спиртли ичимликлардан, зарарли одатлардан ўзини тийган, жисмоний тарбия билан шуғулланган кишиларга буқоқ хасталиги хатар солмайди. Бемор ўз вақтида шифокор маслаҳати ва парҳезга амал қилиб даволанса, жарроҳлик амалисиз ҳам соғайиб кетиши мумкин. Йод танқислиги олдини олишнинг энг маъқул чораларидан бири ош тузини йодлашдир. Ўзбекистон қонунчилигига биноан ишлаб чиқарилаётган ош тузлари йодланиши шарт. Юртимизда йод танқислиги билан боғлиқ касалликларга қарши фаол кураш олиб борилади. Жумладан, 2005-2009 йилларга мўлжалланган «Йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш ва камайтириш бўйича Давлат дастури»,«Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида» Қонун қабул қилинган.

 Оддий даволар

Беморларга ҳар кун 200 гр хом карам, бир-икки дона хом бақлажон истеъмол қилиш, хушбўй хвойли ваннага (35-36°С) тушиб туришлари тавсия этилади. Чой ўрнига узоқ қайнатилган ўрик шарбати, 100 гр тоза асални бир литр сувда то 600-700 гр қолгунча қайнатиб илиқ ҳолда ичса, бемор анча енгил тортади. Денгиз карами, балиқда йод кўп бўлади, шунингдек, сут, тухум, гўшт, дон маҳсулотларида оз миқдорда бўлса ҳам учрайди.

Мавзуга оид мақолалар
Фарзанд отаонанинг келажаги, умиди, орзуси, бойлиги, чексиз қувончи, суянган тоғидир. Бўлажак она эса давоми...

11:40 / 27.10.2016 4872
Йўқ бўлар қоронғулар, Нурга ғарқ бўлди жаҳон Марҳабо, хуш келибсан, Эй муборак Рамазон Марҳабо, эй давоми...

17:46 / 28.12.2016 2949
embedhttpswww.youtube.comwatchvnBOmCd8pARUembed

14:29 / 02.05.2018 2621
Масаллиқлар 200 гр морожний 200 гр сут пишмаган 150 гр қулупнай 1 ошқошиқ қаймоқ 150 гр давоми...

09:55 / 09.05.2017 79282