Сочларни хино ила бўяш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Реклама бизни соч бўёқлари хавфсиз ва ҳатто фойдали, деб ишонтиришга астойдил уринади. Лекин химия, барибир, химиядир. Унинг ёрдамида яратилган гўзаллик қисқа муддатлидир; бироқ унинг таъсири натижасидаги сочнинг тўкилиши ва нозиклашиши билан анча узоқ курашишга тўғри келади. Ваҳоланки, косметологияда соч бўяш амалиёти минг йиллардан буён мавжуддир. Қадимги Миср ва Бобил, Ҳиндистон ва Араб Шарқи гўзаллари бунинг учун хинодан фойдаланганлар.

 

Қайси ҳолларда хино сизга тўғри келмайди:

 1. Сизнинг сочингиз яқинда химиявий модда билан бўялган ёки рангсизлантирилган бўлса. Ўсимлик асосидаги бўёқлар химиявий бўёқлар билан мувофиқ келмайди. Бу ҳолда натижа, умуман, кутилмаган бўлиши мумкин. Сочингиз ҳар қандай рангга – апельсин рангидан тортиб яшил ранггача – кириб қолиши мумкин.

 2. Агар сочингиз химиявий жингалакланган (кокилланган, завивка) бўлса. Бунга ҳам юқоридаги омиллар сабаб бўлади. Хино билан бўялгандан сўнг ҳам химиявий жингалаклаш мумкин эмас.

 3. Агар сочингиз табиатан ёрқин рангли бўлса. Албатта, агар сиз сочингизни малла рангга киришини хоҳласангиз, бу – бошқа гап.

 4. Агар сиз сочингиз рангини тез-тез ўзгартиришга кўникиб қолган бўлсангиз, хино билан бўягандан кейин сиз узоқ муддат химиявий жингалаклай олмайсиз, химиявий бўёқлар қўллай олмайсиз, сочингизни рангсизлантира олмайсиз.

 5. Агар сочингизни 40 % дан кўп қисми оқарган бўлса (бу ҳолда соч сабзи рангига кириб қолиши мумкин).

Сизга зарур бўладиган нарсалар: 1 тадан 3 тагача пакетчадаги хино (сочингизнинг узунлигига боғлиқ), эски сочиқ, кичикроқ косача, кенг сартарошлик чўткаси (кисточка), резина қўлқоплар, пахта, крем, пластик пленка (оддий ўртача катталикдаги целлофан пакет ҳам бўлаверади), агар сочингиз узун бўлса, шпилькалар.

 Соч бўяш босқичлари:

 1. Хинони қуюқ сметана ҳолатига киргунча қайноқ сув қуйиб аралаштиринг. Хинода бўлакчалар қолмаслиги керак (бунинг учун сув қўшишдан аввал хинони элаб олинг ёки тайёр қоришмани сузгичдан ўтказиб олинг). Яхшироқ суртилиши учун ва ниқоб хусусияти пайдо бўлиши учун қоришмага тухум сариғи, календула мойи, жожоба ёки хинонинг мойидан қўшиш мумкин.

 2. Елкангизга эски сочиқни ёпинг. Хино доғларини кийимдан кетказиш амалда иложи йўқ. Пешонангизнинг соч ўсиш чизиғи бўйича крем суртиб олинг; бу терини бўялиб қолишини олдини олади.

 3. Бўёқни қуруқ, тоза сочга суртиш керак. Бўяшни энса қисмидан бошлаган маъқул. Бошнинг энса қисми энг паст ҳароратга эга, шунинг учун энса қисмидаги соч толалари узоқроқ бўялади. Кейин бўёқни бошнинг тепа ва чакка қисмларига суртинг, охирида эса сочнинг бутун узунлиги бўйлаб суртиб чиқинг. Хинонинг терига тушмаслигига эътибор беринг. Агар бу ҳолат юз берса, дарҳол нам пахта тампони ёрдамида артиб ташланг.

 4. Сочнинг ҳамма қисмини бўягандан сўнг, сочингизни уқалаб чиқинг (массаж), шунда хино бир текис ётади. Агар сочингиз узун бўлса, шпилька билан қадаб олинг. Бошингизни пластик плёнка билан ёпинг, бунда пешонанинг соч ўсиш чизиғи бўйлаб пахтадан қилинган жгут боғлаб олинг, плёнканинг устидан эса сочиқ билан ўраб олинг.

 5. Хинони қанча вақт қўйиб туриш керак? Бу сочнинг дастлабки рангига, унинг қалинлигига ва қандай жилога эришмоқчи эканлигингизга боғлиқдир. Энг яхшиси сочни бўяшдан аввал бир тутамида синаб кўриш керак. Бу амал тажриба хинони қанча вақт қўйишни бехато аниқлашга ёрдам беради. Агар сизда бу амал учун вақт ва хоҳиш бўлмаса, ва сочингизнинг дастлабки ранги ёрқин ранг бўлса, малла рангга кириши учун 5-10 минут, тўқ рангли соч учун 30-40 минут, қора соч учун 1,5-2 соат керак бўлади.

 6. Бўяш вақти тугагандан кейин сочни яхшилаб ювиш керак бўлади. Бу жараён анча мураккаб ва қувват талаб қилади. Сочни ундан оқаётган сув мутлоқ тоза ва тиниқ ҳолга келгунча ювиш керак. Сочдан хинонинг қолдиқларини ювиш учун чайқовчи малҳамдан (бальзам-ополаскиватель) фойдаланиш мумкин, ёки кейинроқ, қуритиш давомида фен ёрдамида тозалаш мумкин.

 Шуни ёдда тутиш керакки, хинонинг ҳақиқий ранги одатда икки-уч кундан кейин, айниқса, қуёш нурида юзага чиқади. Шунинг учун солярийга борилса ёки шунчаки қуёш нурида турилса, айни муддао бўлади; бу нарса сочни ажойиб тарзда товланишига имкон беради.

 Агар фақатгина сизда мавжуд бўлган рангни пайдо қилмоқчи бўлсангиз, унда тажриба ўтказиб кўриш мумкин.

Масалан, агар қадимги ҳинд рецептига амал қилиб, 100 грамм хинога 10 грамм оддий майдаланган гвоздика қўшиладиган бўлса, сочнинг ранги янада тўқлашиб, ёрқинлашади. Лавлаги суви ҳам ўзига хос жило пайдо қилиши мумкин. Қуюқ қилиб дамланган чой сочни ёрқин-сариқ ранга бўяйди. Агар 4 чой қошиқ кофе қўшиладиган бўлса, бу сочга оқ-малла ранг ёки каштан рангини беради. Турли жилога эга бўлиш учун хинони 3-4 қошиқ какао билан аралаштириш кифоя қилади. Бунда соч кўпчиликка таниш бўлган қизил дарахт рангини олади. Мойчечак дамламаси эса (1 қошиқ мойчечак гулидан ½ стакан сувга қўшилади) сочни ёрқин олтин рангга киритади. Хино қоришмасига бироз каркаде чойи қўшилса, соч қизғиш ранга киради. Агар хинони пиёз пўчоғи билан қайнатиб қўлланилса, мисранг ёки олтинранг жилони пайдо қилиш мумкин.

www.uz.islambio.com

   
Мавзуга оид мақолалар
Фақиҳ Марузийдан ривоят қилинишича, у киши ўз хожаларининг боғида узоқ йиллардан бери ишлар эканлар. давоми...

20:38 / 27.02.2017 5671
Ўшанда Хадича бинти Ҳувайлиднинг ёши қирқда, эрининг ёши эса йигирма бешда эди. У эрига жуда меҳрибон, уни давоми...

07:00 / 15.03.2020 5843
САВОЛ Таҳоратни синдирувчиларнинг умумий адади қанча ЖАВОБ Ўн иккита. 1 давоми...

21:27 / 18.03.2017 4095
Фарзандингиз ёлғон гапиряптими Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олган экансиз Фарзандингиз ўзига давоми...

05:58 / 23.12.2016 3543