Қайси маҳсулотлар темир моддасига бой?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Организмда вужудга келган темир танқислиги ҳолати ва унинг ўта камайишидан келиб чиқадиган камқонлик, инсоннинг ҳимоя кучларини сусайтириб, ҳар хил касалликларга чалинишга мойиллик туғдиради. Болаларнинг жисмонан ва руҳан ривожланишига салбий таъсир қилади, шунингдек, аёллардаги ҳомиланинг нормал етилишига ва соғлом ривожланишига таъсир этиб, туғиш пайтида кузатиладиган асоратларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Ундан ташқари, темир танқислиги камқонлиги бор она туғилажак болага етарли миқдорда темир заҳирасини бера олмайди. Чақалоқ ривожланишдан орқада қола бошлайди.

Темир моддаси организмга овқат таркибидан киради ва ошқозон-ичак тизимида сўрилади. Овқат таркибидан кирган темир моддасининг фақат 5-8 фоизигина сўрилади, у суткада, тахминан, 2 мг.ни ташкил этади. Темир моддаси темир бирикмаларни сақловчи озиқ-овқат моддалардан, айниқса темирга бой ва темир яхши сўриладиган гўшт маҳсулотларидан организмга киради. Темир моддаси гўшт маҳсулотларидан ташқари қуйидаги ўсимлик маҳсулотлари ва меваларда: нўхот, ловия, гречка, арпа, қуритилган ўрик, олча, нок, олхўри, наъматак, шивит (укроп), исмалоқда кўпроқ бўлади. (1- жадвалда темир моддаси кўп бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари келтирилган).

Темир моддаси сут, қатиқ, қаймоқ, сариёғ, апельсин, лимон, таркибида кам бўлади.

Темир тенглигини вужудга келтиришда у модданинг сўрилишини яхшилайдиган омиллар ҳам аҳамиятлидир. Аскорбин ва лимон кислота, уларга бой бўлган мева ва ўсимликлар, фруктозани кўп тутадиган ҳўл мевалар, гўшт маҳсулотлари ва тоғли жой муҳити бу модданинг яхши сўрилишини яхшилайди. (2- жадвалда таркибида аскорбин кислотаси нисбатан кўп бўлган маҳсулотлар келтирилган).

Организмда темир моддаси етишмаса...

Терининг қуруқлашиши, оғиз бурчагининг ва товонни ёрилиши, сочнинг тез синиши ва тўкилиши, тишларнинг мўрт бўлиб емирилиши, тирноқларнинг юпқалашиши, кўчиши ва синиши, тирноқ шаклининг ўзгариши, ҳид сезишда (қуруқ ердан сув сепилганда чиқадиган, шунингдек киросин, бензин, тамаки, машина маторидан чиқадиган ҳидларни ёқтириш) ва таъм билишда ( кесак, гилвата, чой шамаси, хом гўшт, макарон, гуруч ейишга мойиллик) каби ўзгаришлар кузатилади.

Темир моддаси табиий ҳолда озиқ-овқатлар таркибида етарлича мавжуд. Фақат темир моддасини кўп тутадиган ва инсонга зарур бўладиган озиқ-овқатлардан етарли миқдорда ёшликдан бошлаб, узлуксиз истеъмол қилинса бўлгани.

1- жадвал

озиқ-овқат маҳсулотлари

Темир миқдори(мг)

озиқ-овқат маҳсулотлари

Темир миқдори(мг)

Мол жигари

7.0

Сорого

4.0

Товуқ жигари

7.5

Маккажўхори

2.8

Қўй жигари

9.5

Гречка

3.0

Мол буйраги

7.2

Гуруч

0.8

Қўй буйраги

3.5

Буғдой уни

1.2

Мол юраги

7.2

Ўрик

0.5

Қўй юраги

3.6

Олма

0.1

Мол тили

4.9

Беҳи

0.3

Қўй тили

1.8

Қуритилган ўрик

4.1

Мол гўшти

2.1

Шафтоли

0.4

Қўй гўшти

1.6

қуритилган шафтоли

6.8

Паранда гўшти

0.7

Узум

0.3

Курка товуқ гўшти

0.6

Майиз

3.8

Сазан балиқ

0.9

Қора олхўри

2.9

Скумбря

0.8

Исмалоқ

2.1

Сардина

1.4

Петрушка

7.7

1 дона тухум

1.9

Шивит(укроп)

9.5

Қизил ловия

6.4

Ялпиз

9.5

Оқ ловия

7.6

Ерёнғоқ

2.1

Нўхат

5.5

Ёнғоқ

2.9

Мош

2.8

Бодом

3.0

От гўшти

3.3

Кунгабоқор донаси

6.4

2- жадвал

озиқ-овқат маҳсулотлари

Витамин С миқдори (мг)

озиқ-овқат маҳсулотлари

Витамин С миқдори (мг)

Олма

6

Тарвуз

8

Анор

13

Сабзи

6

Шафтоли

31

Помидор

17

Нок

6

Янги картошка

16

Узум

3

Карам

49

Олча

4

Шолғом

17

Беҳи

15

Редиска

17

Қулупнай

77

Кўк пиёз

77

Малина

32

Саримсоқ пиёз

17

Қовун

17

Ошқовоқ

14

Ялпиз

31

Петрушка

190

Исмалоқ

26

Булғор қалампир

120

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Мўминлар дўстликда, ўзаро раҳм қилишда ва давоми...

23:10 / 09.02.2023 2153
embedhttpswww.youtube.comwatchvXDCXlySA3dcembed

16:38 / 08.02.2018 2783
Саҳифани «Абу Суфён Мисрий» ёки «Умму Абдуллоҳ» ва шунга ўхшаш тахаллус билан номлаш жоиз. Бунда танглик давоми...

19:06 / 13.04.2019 3504
«Зийнат» «тазйин» луғатда кийим борасида ясанишни англатади. Турли тақинчоқлар билан безаниш, сурма, хина давоми...

19:00 / 17.12.2019 5532