Мойчечак гулининг фойдали хусусиятлари.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мойчечак гулининг гул саватчалари таркибида эфир мойлари, флавон гликозидлар, кумаринлар, каротин, С витамини, оқсил ошловчи, аччиқ ва шиллиқ моддалар бор. Ибн Сино таърифлаганидек, мойчечак қиздирувчи ва хилтни етилтирувчи хусусиятга эга. Тиқилмаларнинг ва томирларнинг оғизларини очади, терлатади. Эритувчи ва суюлтирувчи таъсирга эга. Меъдадаги иссиқдан бўлган шишни ва қотиб қолган қонни эритади, совуқдан бўлган шишларни йўқотади. Оқма яраларда фойда қилиб, қовжираган яраларни кўчиради, тузалиши қийин яраларни тозалайди. Мушак ва асаб жароҳатларида даво бўлиб, янги узилган гули ҳидланса, ухлатади. Пешоб, савдо ва балғамни сўради, бавосирни даволайди, қовуқ оғриғига, талоқ қаттиқлигига шифо бўлади. Шунингдек кўз оғриғида, кўз нури хиралашганида, тошмаларда, қичимада фойда қилади. Халқ табобатида мойчечак гулларидан таёрланган доривор воситалар (қайнатма, дамлама, малҳам, шарбат, ёғ) мия, бош, тиш, қулоқ, кўз оғриқларини, ошқозон-ичак, асаб, ўпка, жигар, буйрак, шамоллаш ва бошқа касалликларни даволашда кенг қўлланилади.

Мойчечак гулининг фойдали хусусиятлари.

Мойчечак гулининг гул саватчалари таркибида эфир мойлари, флавон гликозидлар, кумаринлар, каротин, С витамини, оқсил ошловчи, аччиқ ва шиллиқ моддалар бор.

Ибн Сино таърифлаганидек, мойчечак қиздирувчи ва хилтни етилтирувчи хусусиятга эга. Тиқилмаларнинг ва томирларнинг оғизларини очади, терлатади. Эритувчи ва суюлтирувчи таъсирга эга. Меъдадаги иссиқдан бўлган шишни ва қотиб қолган қонни эритади, совуқдан бўлган шишларни йўқотади. Оқма яраларда фойда қилиб, қовжираган яраларни кўчиради, тузалиши қийин яраларни тозалайди. Мушак ва асаб жароҳатларида даво бўлиб, янги узилган гули ҳидланса, ухлатади. Пешоб, савдо ва балғамни сўради, бавосирни даволайди, қовуқ оғриғига, талоқ қаттиқлигига шифо бўлади. Шунингдек кўз оғриғида, кўз нури хиралашганида, тошмаларда, қичимада фойда қилади. Халқ табобатида мойчечак гулларидан тайёрланган доривор воситалар (қайнатма, дамлама, малҳам, шарбат, ёғ) мия, бош, тиш, қулоқ, кўз, оғриқларини, ошқозон-ичак, асаб, ўпка, жигар, буйрак, шамоллаш ва бошқа касалликларни даволашда кенг қўлланилади.

 Маслаҳатлар.

1.Туйилган мойчечак гуллари сувда қайнатиб ичилса, мия ва асабларни мустаҳкамлаб, жинсий қувватни оширади, тер, сут, пешоб ва ҳайзни равон келтиради. Шамоллаш, нафас қисиши, сариқ ва бошқа касалликларга шифо бўлади.

2. Боши кўп оғрийдиган кишилар мойчечак гули кукунини 1-2 граммдан овқатдан ярим-бир соат кейин ичишлари керак.

3. Мойчечак ёғи баданга суртилса, чарчоқ ва толиқишни йўқотади. Бўғин (умуртқа, бел, оёқ, қўл, бод, подагра,) ва қулоқ оғриғига шифо бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир буюк инсон ортида буюк аёл туради, дейишади. Тиришқоқ, солиҳа, муслима аёллар яхши, тақводор авлодни давоми...

16:34 / 25.01.2019 4215
Абдуллоҳ ибн Хубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Бир ёмғирли ва зулматли кечада Расулуллоҳ давоми...

09:34 / 16.11.2017 4519
Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман.       Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар ва Муҳаммад давоми...

19:38 / 24.02.2017 5792
Ҳурматли опасингиллар Бутун оламга раҳмат соясини солиб келган улуғ Рамазон ойи Сизга ва Сизнинг давоми...

12:07 / 09.02.2017 6764