Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Гўзал кўринишни истаган аёл пардоз-андозни канда қилмайди. Аммо косметика воситаларини ҳаддан ортиқ ишлатиш кўнгилсиз оқибатларга олиб келишини ҳам унутмаслик лозим. Рекламаларда жарангдор янграйдиган «фақат табиий» деган иборага кўпам ишонмаган маъқул, ўша косметиканинг таркибида нималар борлигини ким билади дейсиз?!
Мутахассисларнинг таъкидлашича, аёл киши косметика воситаларидан фойдаланиши натижасида йил бўйи организмига 2 килодан зиёд кимёвий моддалар сингиб кетар экан. Айни пайтда косметика саноатида қўлланиладиган етмиш мингга яқин моддаларнинг атиги уч минги Европада расман тан олинган.
Косметика харид қилаётганда, албатта, унинг таркибида нималар борлигига эътибор қаратинг. Ривожланган мамлакатларда маҳсулотга бундай ёзувни қўйиш қатъий талаб этилади. Қуйида косметика воситалари таркибига қўшиладиган айрим моддалар билан танишинг. Хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола.
АЛКОГОЛ томоқ ва оғиз бўшлиғи саратонига учраш хавфини орттиради, АЛЮМИНИЙ эса асабийлашиш, мия фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади. БЕНТОНИТ деб аталувчи табиий минерал юз терисига мўлжалланган ниқобларга қўшилади. Бу минерал заррачалари қиррали бўлиб, терини тирнаб юбориши мумкин. Бундан ташқари, терига ҳаво ўтказмай, қуритиб қўяди.
КАОЛИН ҳам худди шундай хусусиятга эга, шунингдек, зарарли аралашмалардан ҳам холи эмас.
МИНЕРАЛ МОЙ ёки ТЕХНИК МОЙ нефтдан олинади, терида намликни ушлаб туриш мақсадида қўлланилади. Терингиз юмшоқ бўлса, силлиқ туюлади, ўзингизни ёшроқ ҳис қиласиз. Аммо унутмаслик лозимки, бу мой нафақат намликни, балки тери орқали чиқиши керак бўлган заҳарли моддалар, карбонат ангидрид газини ҳам ушлаб қолади, терининг нафас олишига йўл қўймайди. Шу тариқа тери касалланади, ҳужайраларнинг ўсиши секинлашади. Техник мой қўшилган ҳар қандай маҳсулот терини қуруқ қилиб қўйиши мумкин.
Рекламаларда ЛАНОЛИН моддаси «терига жуда осон сингадиган мой» сифатида мақталса-да, бу ҳалигача илмий тасдиғини топмаган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ланолин терининг сезгирлигини ошириб юборади, ҳатто аллергия қўзғаши мумкин.
ЛОРАМИД ДЕЙ дан косметикада кўпиклатувчи хусусияти учун фойдаланилади. Шунингдек, ёғларни кетказа олгани учун идиш-товоқ ювишга мўлжалланган воситалар таркибига ҳам қўшилади. Лорамид дей тери ва сочни қуруқ қилиб қўяди, қичиштиради, аллергия қўзғайди.
ГЛИЦЕРИН