«Очиқ хат» китоби «Йилнинг энг яхши китоби» танлови ғолиби бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" size="medium" ids="11213,11214,11216,11217,11220,11219"]

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Очиқ хат»  китоби  «Йилнинг энг яхши китоби» танлови ғолиби бўлди.

      Куни кеча, 18 ноябрь куни «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида «Ўзбекистон матбуоти» V Миллий кўргазмаси иш бошлади. Ушбу кўргазмада Ўзбекистон ахборот агентлигига қарашли барча газета-журналлар, нашриёт ва босмахоналар, даврий босма нашрлар, нашриётлар ва электрон оммавий ахборот воситалари ўз маҳсулотлари билан иштирок этади. Тадбир доирасида нафақат маҳсулотлар ва хизматлар намойиш қилинади, балки турли тақдимотлар, учрашувлар ҳам ўтказилади, жумладан, «Йилнинг энг яхши китоби» каби танлов якунлари ҳам эълон қилинади. Кўргазманинг бу йилги тантанали очилиш маросимида ҳам «Йилнинг энг яхши китоби» V республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланиб, эълон қилинди. Ана шу ғолиблар ичида «Ҳилол-нашр» нашриётининг ҳам эътироф этилиши ғоятда қувонарлидир. Чунки бу ғолиблик бутун Ўзбекистон бўйича, бир йил давомида нашр этилган жами китоблар ичидан танланган, сараланган асарларгагина насиб этади. Бу ғолиблик  китобнинг жамиятимиз учун муҳимлигини, ижтимоий ҳаётда айни мавзунинг долзарблигини ҳам кўрсатади. Муаллифнинг юқори саъвияси ва қаламга олган мавзусининг ўткирлигини акс эттиради.  «Ижтимоий-сиёсий адабиётлар» номинацияси бўйича фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Очиқ ҳат» китоби ҳамда унинг «Открытое послание» деб номланган русча таржимаси кўргазманинг II даражали дипломи билан тақдирланди. Аллоҳ таоло устозимизни Ўз раҳматига олсин, барча мухлисларимизга ушбу мукофот муборак бўлсин.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Қачонлардир ер юзида бадбўйлиги, хавфли ва даҳшати билан машҳур бўлган бир ботқоқлик бор эди. Унда жуда кўп давоми...

20:15 / 20.01.2017 5441
14 январ Ватан ҳимоячилари кунига КИМ У ҲАҚИҚИЙ ЎҒЛОН Ватанни ким ҳимоя қилади Мунис онажонлар ва нуроний давоми...

14:24 / 15.01.2018 4126
ТАҚДИРИМГА ТАЪСИР ЭТГАН ПРОФИЛЬ мақола ижтимоий тармоқларга бағишланган. Iқисм Одатга кўра, ишларимни давоми...

17:44 / 27.02.2017 9137
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси давоми...

10:59 / 14.02.2018 4923