Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бу она сутидаги антижисм (ҳимоячи модда)ларнинг инфексияларга қарши бевосита ҳимояни таъминлаши туфайлидир. Она сутининг яна бошка инфексияга қарши хусусиятларидан бири шуки, у захарли бактериялар, вируслар ва паразитларга тўсиқ бўлувчи «нормал флора» деб аталадиган «яхши» бактериялар учун мўътадил мухит яратиб беради. Бундан ташкари, она сутида инфексияли касалликларга қарши иммун тизимини чиниқтирадиган ва унинг яхшироқ ишлашига имкон берадиган омиллар мавжудлиги ҳам аниқланган.
Она сути махсус яратилганлиги боис, у чақалоқлар учун энг осон ҳазм бўладиган овқатдир. Озиқ жиҳатдан жуда бой бўлишига қарамай, у чақалоқнинг нозик ҳазм қилиш тизими томонидан осонликча ҳазм қилинади. Чақалоқ ҳазм қилиш учун унча кўп энергия сарфламаслиги сабабли, у бу энергияни бошқа тана функсиялари фаолиятини тиклаш, аъзоларнинг ўсиши ва ривожланиши учун ишлатади.
Муддатидан олдин кўзи ёриган оналарнинг сути чақалоқнинг эхтиёжларини қондириш учун юқори даражадаги ёғ, оқсил, қанд, натрий, хлорид ва темир моддаларини ўз ичига олган бўлади. Она сути билан боқилган эрта туғилган чақалоқлардак ўз функсиясининг яхшироқ ривожланиши ва улар ақлий тестларни яхшироқ бажариши аниқланган. Шунингдек, улар жуда кўп бошқа устунликларга ҳам эга.
Янги туғилган чақалоқнинг ривожланиши учун она сутининг аҳамиятли жиҳатларидан бири шундаки, у омега-3 ёғ алфа линолеик кислоталарни ўз ичига олади. Инсон мияси ва кўзнинг тўр пардаси учун мухим бирикма бўлиши билан бирга, она сути янги туғилган чақалоқлар нуқтаи назаридан олиб караганда жуда катта аҳамиятга ҳам эгадир. Омега-3 хомиладорлик ва чақалоқликнинг дастлабки босқичлари давомида мия ва асабларнинг нормал ривожланиши учун, айниқса, аҳамиятлидир. Олимлар она сутини омега-3 нинг табиий ва мукаммал манбаи деб, унинг аҳамиятлигига алоҳида урғу беришади.
Бундан ташкари, Бристол университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот она сутининг узоқ муддатли фойдалари билан бир қаторда унинг қон босимига нисбатан ижобий таъсирга эга эканлигини ва шу сабабли юрак хуружи хавфининг камайишини кашф қилди. Тадқиқотчилар гурухи она сутининг ҳимоявий табиати унинг озуқавий таркибига бориб тақалади, деган хулосага келдилар. Cирcулатион номли тиббий журналда чоп этилган бу тадқиқотнинг натижаларига кўра, она сути билан озиқланган чақалоқлар юрак хасталиклари билан деярли оғримайди. Она сутида узун халқа политўйинмаган ёғли кислоталарнинг мавжудлиги (булар артериялар каттиклашувининг олдини олади) ҳамда она сути билан озиқланган чақалоқлар камроқ натрий истеъмол қилиши (бу қон босими билан боғлик) натижасида чақалоқнинг ортиқча cемириб кетмаслиги она сутининг юракка алоқадор касалликларнинг олдини олишдаги манфаатларидандир.
Бундан ташқари, АҚШнинг Синсинатти Болалар шифохонаси саломатлик марказида фаолият кўрсатувчи Доктор Лиза Мартин бошчилигидаги гуруҳ она сутида адипонектин деб аталадиган оқсил гормонининг юқори даражаларини топишди. Адипонектиннинг қондаги юқори даражалари юрак хуружи хавфини камайтириш билан боғлиқ сир. Адипонектиннинг паст даражалари жуда семиз ҳамда юрак хуружи хавфи юқори бўлган одамларда кузатилади. Шу боис, она сути билан озиқланган чақалоқларда ўта семириб кетиш хавфи шу гормон туфайли камайиши исботланган. Шунингдек, улар она сутида ёғ моддалар алмашинувида асосий ўрин тутувчи лептин деб номланган бошқа бир гормоннинг мавжудлигини аниқлашди. Лептин танада ёғ борлиги ҳақида мияга сигнал беради, деб тахмин қилинади. Доктор Мартиннинг айтишича, чақалоқликда она сути орқали сўрилган бу гормонлар шунинг учун ҳам жуда семизлик, 2-тур диабети, инсулин қаршилиги ва юрак артерия томирлари хасталиги каби касалликларнинг пайдо бўлиш хавфини камайтиради.
www.islambio.com