Сийратни ўрганамиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча исмлари бор. У зот алайҳиссолату вассалом шундай деганлар:


«Мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Моҳийман, Ал-

лоҳ мен билан куфрни ўчиради. Мен Ҳоширман, одамлар

оёқарим остида тўпланади. Мен Оқибман, менинг ортим-

дан набий келмайди».


Бошқа бир ривоятда «Мен Муқаффийман, Тавба пайғамбариман, Раҳмат пайғамбариман», дейилган. «Саҳиҳи Муслим»да «Малҳама пайғамбариман», дейилган.


Аллоҳ таоло у зотни Ўзининг азиз Китобида башир (башоратчи), назир (огоҳлантирувчи), сирожун-мунир (нурли чироқ), роуф, роҳим, роҳматан лил оламин (оламларга раҳмат), Муҳаммад, Аҳмад, Тоҳа, Ёсин, муззаммил, муддассир, абд деб атаган. Абд исми У Зот таолонинг ушбу оятидан олинган:

«Бандасини кечаси Масжидул-Ҳаромдан атрофини ба-

ракали қилганимиз Масжидул-Ақсога мўъжизаларимиз-

ни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. У Зт эшит-

гувчи, кўриб тургувчидир» (Исро сураси, 1-оят).


Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ушбу оятда у зотни Абдуллоҳ (Ал-

лоҳнинг бандаси) деб тилга олган: «Аллоҳнинг бандаси Унга ибодат қилиб турганида улар унинг атрофида отнинг ёлидек тўпланиб, босиб юборай

дейишди» (Жин сураси, 19-оят). Мадҳи улуғ бўлган Зот ушбу қавлида у зотни огоҳлантирувчи деб атаган: «Мен очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман», дегин» (Ҳижр

сураси, 89-оят).


Қуйидаги оятда исмлари муқаддас Зот Ўзининг Расулини

музаккир (эслатувчи) деб атаган: «Эслатгин, чунки сен эслатувчисан, холос» (Ғошия сураси, 21-оят). Бундан бошқа исмлар ҳам зикр қилинган бўлиб, уларнинг

аксари сифатлардир.


 Фатҳуддин Абулфатҳ Яъмурийнинг «Нурул-уйуун» китобидан Одинахон Муҳаммад Содиқ таржимаси


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Эр аҳлиаёлининг ҳузурига кўчадан салом бериб киради ва уларнинг аҳволини ва кайфиятини сўрайди.Аёли ёлғиз, давоми...

22:03 / 25.02.2023 3675
Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин Ишлари бўйича қўмита ахборот хизматининг хабар беришича, барча зиёратчилар давоми...

20:27 / 02.01.2017 3693
Фарзанд инсон ҳаётининг мазмуни, наслнасабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжири. Яхши, солиҳ давоми...

10:24 / 24.11.2016 6291
Фақатгина маҳрамлар ҳузурида 

12:53 / 15.11.2016 10702