Аллоҳга инонган ҳар бир ёш қизга (давоми)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизлар ҳижоб ва ёпинғичлар билан ўзларини беркитсалар, йигитлар уйланиш учун уларни қандай танласинлар? Бугунги кун оналарининг қизларига нисбатан қўллаган далиллари ана шудир. Улар қизим ўраниб олса, уйда қолиб кетади, деб ўйлайдилар. Ана шундай сафсаталар билан қизларини кўз-кўз қилишни, бахтли-саодатли этишни орзу қиладилар. Бундай шайтонга эргашганларнинг эрлари ҳам бу борада улардан паст келмайдилар.

Бундай оналар қизларини исломий кийим-кечак ва кўринишдан қутқаришни шодлик санайдилар. Яъни қизлари ҳижобдан қутулиб, ёшлар орасига киришиб кетса, қувонадилар. Унинг гўзаллигидан маст бўлган кўзларни ва қизларининг ортидан эргашган йигитларни кўрсалар, қувонадилар.

Бу назариялар асосида ғарбнинг алдовлари борлигини айтиб ўтмоқчимиз. Булар ҳақиқатнинг тескарисига ишоратдир. Бу алдовларни фитна соҳиблари билиб туриб, уйдирмоқдалар. Оналар ва қизларнинг билимсизлиги туфайли бундай тузоқларни ҳозирлаганлар.

Ҳаётдаги воқеаларга назар ташласак, уйланмоқ учун иффатли, ахлоқ-одобли оилаларга ва ҳижобли қизларга иқбол келиши, алданган, уйдирмага учган оилаларга нисбатан бир қанча юқоридир. Умумият-ла уйланиш бошқа оилаларга нисбатан диндор оилалар орасида кўпроқ ёйилган ва мустаҳкамдир. Буни ҳатто бу хусусдаги статистик маълумотлар ҳам исботлаб турибди. Бу маълумотларга мурожаат қилган одам ҳақиқатни билиб олади.

Ҳозир инсонларнинг фақат Аллоҳ таоло шариатини амалга ошириш билан яхшиликка етишларига ишонамиз ва Аллоҳ таолонинг ҳикматларига севгимизни орттириш учун бу ҳақиқатнинг яқин ва узоқ сабабларини тушунтираман.

Жамиятимиздаги ҳар бир ёш инсон шу икки табақадан бирига оиддир: Биринчи табақа: ҳар тарафлама диндор бўлган ёшлар. Улар Исломнинг одоби, ахлоқи ва билхосса ижтимоий қонунларига боғлангандирлар. Бу гуруҳга дохил бўлган ҳар бир ёш йигирма ёки ўттиз ёш орасида мутлақо уйланади. (Аммо айрим истисноли ҳоллар ҳам мавжуддир.) Йигирма ва ўттиз ёш орасида бўлган ёшлар учун уйланиш, рўза тутган кишининг ифтор соати кабидир.

Дунёвий барча амалларини бир жойга тўплайди ва дунёвий саодат таянчи ҳолига келтиради. Бу гуруҳга дохил ёшлар ўзлари севган ҳаёт тарзини ўзлаштирган қизларни қидирадилар. Иймон иқлимида етишган, ҳижоб ҳавосидан нафас олган қизларни истайдилар. Баъзан турли сабабларга кўра, бу доирадан ташқарига чиқмоқ мажбуриятида қолсалар-да, уйланадиган қизларининг ҳаётида дин йўқ бўлса, у қиз йигитни қониқтирмайди.

Бу ёшлар аёлнинг шакли ва ахлоқини ёқтирар эканлар, уларнинг билими ва маданияти билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайдилар ҳам. Чунки Аллоҳнинг шариати бу масалани ҳал этгандир. Ҳатто эркакнинг аёл билан қизиқиши, суҳбатлашиши, иршод ва даъват этиши ҳам шариатда ўз ифодасини топган. Биринчи марта уни танимоққа ва уйланиш учун етарли даражада кўролмаган тақдирида, иккинчи ва учинчи марта у билан кўришиши мумкин.

Иккинчи табақа: диннинг олийликлари ва ҳукмларидан узоқ бўлган ёшлардир. Булар хоҳ ҳалол йўлдан, хоҳ ҳаром йўлдан бўлсин, барибир, лаззатлардан истифода қилишни ўйлайдилар. Улар уйланадиган бўлсалар, бу ишни ҳаётларининг ўртаси ва охирига қолдирадилар. Яъни улар орасида ўттиз беш ёшдан кейин уйланганларни ҳам кўрамиз. (Табиийки, бу ерда ҳам истиснолар йўқ эмас)

Бундай инсонлар назарида оила қуриш лаззатнинг барча ҳаракатларидан маҳрум, куч-қувватнинг барчасини ҳаржлаб бўлган сайёҳнинг уйга қайтишини эслатади. У ҳориб чарчагандан кейин роҳат ва сукунат топмоқ учун уйига қайтади. Ўзи барча лаззатлардан тўйиб-тўйиб олган. Энди эса аёлдан истагани роҳат ва сукунатни олиши керак. Яъни хотини билан уйланиш завқини сурмасдан ва саодатни барҳам кўрмасдан, ундан фойдаланмоқ истайди.

Бундай ёшлар бир неча марта уйланмоқчи бўлиб, хабарлар тарқатадилар. У ердан бу ердан баъзи қизларни ёқтирадилар ҳам. Бу қизлар ўзларининг зийнатлари, назокат ва гўзалликларини унга бағишлайдилар. Ва улар кўча-кўйлардан очиқ-сочиқ юриш ҳақида бу йигитлардан ширин гаплар эшитадилар, алдовларга учадилар ва улар истаган йўлга юрадилар.

Вақт ўтиши билан сунъий равишда яқинлаштирилган орага сунъий равишда совуқлик туширилади. Улар ажрашадилар. Бундан кейин севги ҳам, ошиқлик ҳам, кўнгил қўйиш ҳам оний, вақтинчалик, бир кунлик омонатга айланади.

Нафснинг шаҳвоний орзуларини қўлга киритмоқ мусобақасида эркак ва аёл орасида бир фарқ бордир. Бу мусобақада ҳамма вақт аёл жинси енгилади. Чунки аёл дин ва одобнинг қайдлари, шартларидан қанчалик қутулса, у оилага қовушишдан шунчалик узоқлашади. Табиийки, у бир кун она бўлиши мумкин. Лекин эркаги оила масъулиятларидан ўзини олиб қочмаса-да, лаззат дунёсига қараб югуради. Баҳосиз бир лаззат иқлимини қидиради. Қалбига мутлақ ҳоким бўладиган бир ишонч излайди. Ана шундай шароитда улар дастурхон қаршисидагина юзлашадилар ва бу ерда ҳам аёл мағлуб тараф бўлишдан қутулолмайди.

Буларнинг ҳаммаси кўриниб турган ҳақиқатлардир. Фақат тушуниш ва уйғоқликни талаб этади. Зеро, диндор ёшлардаги уйланишга интилиш даражаси очиқ-сочиқ ёшларникидан икки карра зиёддир. Диндорлар солиҳ оилалардан уйланадилар ва фақат ахлоқ, дин билан зийнатланган гўзаллик излайдилар. Бунинг акси эса, деярли, барча ҳолларда оила қуриш дин қоидасидан ва ҳукмидан узоқ, диний тарбиядан маҳрум қолган оилаларда кўзга ташланади.

Эй, мусулмон сингилларим! Кўриб турибсизларки, сизга англатганларим тўғри ва мантиқли бўлиб, Аллоҳнинг шариатига бўйинсунишингиз сизга фақат Аллоҳ ризолигини кафолат этибгина қолмасдан, бунинг ёнида дунёвий саодатингиз сабабларини ҳам кафолат остига олажагини уқтиришдан иборат эди. Саодатингиз тасаввурингиздаги хаёлларингизни рўёбга чиқаришдагина эмас, балки сизни қаноатлантириб, ҳаётингизни роҳат ва фароғат этгувчи саодатдир.

Сизга буларни тушунтиргандан кейин навбат Аллоҳ таоло ҳукмига уйғун бўлишингизга келди. Қанча вақтдир унутиб инкор этгандан кейин у билан юзма-юз бўлиш замони етди. Яъни энди унга қовушмоқ учун унинг йўлини тутасиз ва шафоатчи бўлиш учун севгисини дилларингизга жойлайсиз. Халқнинг танқид ва ҳисобини бир четга қўйинг. Чунки эртага Аллоҳнинг ҳисоби яна ҳам шиддатли ва яна ҳам буюк бўлади.

Атрофингиздаги инсонларнинг ризолигини қозонмоқ учун уларнинг орзуларини амалга оширишдан воз кечинг. Чунки Аллоҳнинг ризосига эришмоқ сиз учун яна ҳам бахтли ва яна ҳам саодатлидир. Аллоҳнинг йўлига қайтишга ғайрат қилар экансиз, сизнинг туйғуларингизни ҳар хил ғийбатлар билан чалғитмоқчи бўладилар, сизни эркаклар олдида вужуднинг гўзаллигини кўрсатган баъзи бир машҳур ёки хушсуҳбат аёлларни мисол келтириб, алдамоқчи бўладилар.

Мен эса сизга ишончли ва илоҳий ҳукмни эслатаман. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай буюрадилар: «Умматимдан икки тоифани ҳеч кўрмадим: қўлида сигирларнинг думлари каби қамчиларни тутиб, у билан халқни урганлар ва кийингани ҳолда яланғоч кўринган аёллар, улар эгиладилар ва уларни эгдирадилар. Бошлари эгилмиш туяларнинг букрилари каби эгикдир, на жаннатга кирарлар, на жаннат ҳидини насимини биларлар, ваҳоланки, унинг ҳиди маълум бир масофадан билинади.

Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривоят қилганлар.

Ҳа, фосиқлар дунёнинг гўзаллигини, лаззатлари ва уларнинг тўйиб бўлмас қаноатларини хотирлатадилар. Мен эса оқибатнинг таҳликасини ва сизни кутган натижаларни эслатмоқдаман. Мутлақ ишонишингизга қарамай, қиёмат кунини ва Аллоҳ таолонинг шу хитобини ёдингизга солмоқчиман: «Кофир бўлган кимсалар дўзахга кўндаланг қилинадиган кунда (уларга дейилур): «Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни ҳаёти-дунёларингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди бу кун ерда ноҳақ кибру ҳаво қилганларингиз ва итоатсиз бўлганларингиз сабабли хорлик азоби билан жазоланурсизлар».(Аҳқоф, 20)

Илло, сизни алдовчилар фақат ўз нафсларининг истаклари ва орзуларига қарайдилар. Мен ҳам ўз нафсимнинг манфаатини истасам эдим, улар каби сўйлаб, уларнинг гуруҳига қўшилардим. Зеро, барча инсонларнинг нафсларида шаҳват орзулари бўлгани каби мен ҳам нафсимда уларга соҳиб одамман.

Фақат, валлоҳи, қиёмат кунида ўз гуноҳим ҳамда сизнинг гуноҳингиз билан қаршилашмоқни истамайман. Сизни ҳаққа юз буриб, саодатга эришган аёл бўлишингизни исташ билан сизнинг савобингизни ва ўзимнинг мукофотимни орттирмоқ истайман. Ўзим учун ҳам, сиз учун ҳам ҳар қандай шаҳватдан, ҳар қандай лаззатдан ва ҳар қандай орзудан муқаддасроқ ва шарафлироқ бир нарса истайман! Бу Аллоҳ таолонинг ризосидир. Мен сизни шунга чақираман. Чунки ана шундагина ҳам дунё ва ҳамда охират бахтига эришиш мумкин.

давоми бор

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

Мавзуга оид мақолалар
 Айни дамда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Зангиота зиёратгоҳида жойлашган Зангиота жомеъ масжидида давоми...

16:18 / 17.03.2018 3112
embedhttpswww.youtube.comwatchvl5AP23WaYhEfeatureyoutu.beembed

16:04 / 04.04.2018 3128
embedhttpswww.youtube.comwatchvXqFN2OrHMNgfeatureyoutu.beembed

17:48 / 27.02.2018 2644
Аллоҳ таоло «Албатта, садақалар фақирлар, мискинлар, унда ишловчилар, қалблари улфат қилинадиганлар, қуллар, давоми...

15:04 / 10.10.2016 6306