Қозон патир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Масаллиқлар: 1 кг оқ ун, 2 стакан илиқ сут, 1,5 чой кошиқ туз, 30 г хамиртуруш, 200г сариёғ

Ўзбекистонда илгари чорва билан машғул бўлган аҳоли муқим бир жойда турмагани учун уй ҳам қуришмаган, нонни эса ўзлари билан олиб юрган қозонда пиширишган. Бу унутилган нон эндиликда тикланган ҳисобланади ва азиз меҳмон дастурхонига кўрк беради.

Илиқ сутга хамиртуруш ва туз солиб эритасиз. Сўнг қисм-қисмлаб ун қўшиб қорган қаттиққина хамирингизни ошириш учун иссиқ ўраб қўясиз. Қўпчиган хамирдан 500 г ли зувалалар қилиб, тахтага қўйиб кафт билан эзиб текислаб, қалинлиги 1,5 – 2 см келадиган патир ясайсиз. Ушбу патирнинг юзи чекичланмайди ҳамда бошқа нонлар каби ҳошияси ҳам қалин қилинмайди.

Қозонни қуруқ қиздирасиз ва ҳалиги текис қилиб ясалган патирни солсангиз, қозон шаклига киради. Қўл билан ёки капгир билан қўзғатиб, қизиган қозон деворларига суркаб турсангиз, бир томони қотади, сўнг айлантириб иккинчи томонини ҳам қозон деворига ишқаб, оловини ўртача бериб қизартирасиз. Қозон шаклини олган косасимон нон ҳосил бўлади Уни янада сингдириш учун чўғ тафтида айлантириб, батамом пиширасиз. Дастурхонга тортишда патирни ичига сариёғ солиб келтирасиз. Уни бир чеккадан синдириб, ичидаги сариёғга ботириб ейилади.

Мавзуга оид мақолалар
Қалбларга ҳаяжон солган беллашув Бугун эрталаб Muslimaat.uz сайти ижодий гуруҳи Фарғона шаҳридан юз чақиримга давоми...

13:04 / 06.02.2018 4253
embedhttpswww.youtube.comwatchvMc1lrVSzPX8featureyoutu.beembed

15:54 / 27.02.2018 4052
Кўз  тегишига қарши ҳар қандай дуолардан ҳам яхшироқ  суралар Баъзи нарсалар борки, улар одамга ва унинг давоми...

11:13 / 02.03.2017 32845
Қуйида сизларга аёлнинг уйда ишлаши зарурлиги, эрининг ҳаёт қийинчиликларини кўтаришда ёрдам бериш, давоми...

15:33 / 17.11.2016 4656