Хачапури
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масаллиқлар:

1 та тухум

1 ст/ сув ёки сут

1 чой қошиқ туз

3-4 қошиқ ўсимлик ёғи

3-5 ст. ун

Қиймаси:

500 гр қийма

3 та пиёз

2 та картошка

Зираворлар

3-4 ош қошиқ ўсимлик ёғи

Алоҳида:

200 гр сир

1,5 ст ёғ

Тайёрланиши:

Хамирга тегишли ҳамма масаллиқлардан юмшоқ ёпишқоқ хамир қорамиз. 8-10 зувалага бўламиз. 15-20 минут тиндирамиз. Тинган хамирни 0,2 см қалинликда ёямиз. Сирни қирғичдан чиқариб, устидан қийманинг 4/1 қисмини соламиз. Устидан яна қирғичдан чиқарилган сирни солиб, 2- хамирни устига ёйиб соламиз. Четларини чимчилаб чиқамиз. Қизиган ёғда иккала томонини қизартириб қовуриб оламиз. Майонезли доржикда безатамиз.

Қийма тайёрлаш

Қийма устига майда кубик шаклида тўғралган пиёз ва картошкани солиб, туз ва зираворлар билан аралаштирамиз. Озгина ёғда симиллаб қовурамиз.

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бу дунёда бизларни нозик давоми...

22:43 / 25.02.2017 6684
embedhttpswww.youtube.comwatchvHPtkdhTxtEfeatureyoutu.beembed

18:05 / 15.05.2018 4114
embedhttpsyoutu.beZIUvY4RII7Uembed Аёл жамиятнинг энг нозик нуқтаси Ассалому алайкум, ўзбек халқи Бугун сизга давоми...

12:34 / 21.11.2017 4970
 Албатта, муваффақиятли мураббийнинг сифатларидан бири фарзандлар олдидаги бурчи, масъулиятини ҳис давоми...

20:16 / 09.01.2017 4698