Бананли нон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Каттаю кичик бананли нонни бой таъми ва иштаҳани қўзғатадиган ҳиди туфайли яхши кўришади. Бу жуда оддий егулик бўлиб, у осон ҳазм бўлади, шунинг учун уни барча, ҳатто аллергиклар ҳам истеъмол қилса бўлади. Яна бир энг муҳим жиҳати эса уни тайёрлашда ишлатиладиган барча маҳсулотларимиз табиий тоза маҳсулотлардир. Бундай нонни тоза «тандир»дан чиққанида, иссиққина ҳолида, бир қошиқча мураббо устига суртиб еса жуда ажойиб-да. Воҳ, нақадар мазали-а!

Бананли нонни тайёрлаш учун бизга керак бўладиган маҳсулотлар:

1,5 стакан йирик тортилган ун

1 чой қошиқ истеъмол содаси

1/2 чой қошиқ денгиз тузи

4-5 та пишиб тобидан ўтган банан

3/4 чашка жигар-ранг шакар

100 мл зайтун мойи

Бир чимдим ванил экстракти

1/2 стакан ёнғоқ (майдаланган)

 Топпинг:

1/4 чашка жигар-ранг шакар

1/2 чой қошиқ долчин(корица)

1/4 стакан ёнғоқ (майдаланган)

Топпинг учун керак бўлган барча маҳсулотларни аралаштирамиз.

 Тайёрлаш жараёни:

Духовка 220 градусгача исигунча биз банан билан шуғулланамиз.

Барча қуруқ маҳсулотларимизни аралаштирамиз ва бир чеккага қўйиб турамиз. Сўнг ўртача тезликда зайтун мойи билан ванилин экстрактини миксер билан аралаштирамиз. Секин-аста бироздан қуюқ аралашмани қуруқ маҳсулотларимиз аралашмасига қўшамиз, аммо маҳсулотларни миксер билан аралаштиришни тўхтатмаймиз. Сўнг бананларни соламиз.

Энди эса ёнғоқларни қўшамиз. Бунда хоҳлаган ёнғоқ турини танлашингиз мумкин ёки умуман ёнғоқ қўшмаслигингиз мумкин.

Энди хамиримизни ўсимлик мойи суртилган ва ун сепилган қолипга соламиз. Устидан тайёрлаб қўйган топпингни сепамиз ва духовкага 1 соатга қўямиз. Нонимизнинг тайёр бўлганлигини гугурт чўпчаси ёки пичоқ учи билан кўрамиз: агар сизда гугурт чўпи нон ичидан қуруқ чиқса, демак нон тайёр деяверинг, акс ҳолда уни яна 10-15 дақиқага етилгунича қизиган духовкага қўйиб туринг.

www.uz.islambio.com

Мавзуга оид мақолалар
Бугун биз 15 аср аввал Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг табобат борасида айтиб ўтган тавсиялари давоми...

14:21 / 24.11.2016 5470
Тошкент вилоятининг Бўка тумани Ўртақўрғон жоме масжидида Қуръон қироати мусобақаси ўз якунига етди. Бўка давоми...

20:45 / 10.02.2018 3264
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо давоми...

20:12 / 13.02.2018 11058
Умуман нақд пулдан қандоқ қилиб pакот чиқарилади Шартлари қандай Нақд пулдан pакот чиқариш фарз бўлиши учун давоми...

15:34 / 07.10.2016 4513