Уй шароитида «Пиде» тайёрлаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масаллиқлар:

 

Хамирига: 150 г «ОНА» маргарини 1 дона тухум 300 г сметана 2-2,5 стакан ун 1 чой қошиқ туз 1 ошқошиқ шакар

 

Яна: Мол гўшти, пиёз ва картошкадан тайёрланган қийма 150 г пишлоқ 2 ошқошиқ майонез 2 дона тухум 2 дона помидор 1 дона кўк ва 1 дона қизил булғор қалампири 10-15 дона зайтун меваси Ошкўклар Кетчуп

Тайёрланиши:

Маргаринни қирғичдан ўтказиб, ун билан аралаштирилади. Сметана, тухум, туз ва шакар аралаштирилиб, уннинг устига қуйилади ва оҳисталик билан хамир қорилади. Хамирни 2 та тенг зувалага бўлиб, ярим соатга музлатгичга қўйилади.

(Бу хамирнинг ўрнига бошқача услубда тайёрланган хоҳлаган хамирни олишингиз мумкин. Масалан: оширма хамир, «Муза» хамири ва ҳоказо) Ҳамма масаллиқларни тайёрлаб олгач, музхонадан хамирни оламиз.

Хамирнинг ҳар бир зуваласини овал шаклида ёйиб оламиз

Сўнг духовка патнисига жойлаштирамиз

Хамирларнинг юзига кетчуп суртамиз.

Кейин тайёр қиймани соламиз

Помидорларни териб чиқамиз

Ошкўкни сепиб чиқамиз

Булғор қалампирларини ва

зайтун меваларини жойлаштирамиз.

Хамир четларини ичига қаратиб букиб чиқамиз.

Қирғичдан чиқарилган пишлоқ, 2 та тухум ва 2 ошқошиқ майонезни яхшилаб аралаштирамиз

: : : : : : : : : : : : : : : : : : : : :

Бу аралашмани пиделарнинг устига суриб чиқамиз.

Кейин ўрта оловда 40-45 градус ҳароратда пиширамиз.

Ёқимли иштаҳа.

       
Мавзуга оид мақолалар
Саҳифани «Абу Суфён Мисрий» ёки «Умму Абдуллоҳ» ва шунга ўхшаш тахаллус билан номлаш жоиз. Бунда танглик давоми...

19:06 / 13.04.2019 4402
Шайх Оъиз алҚорний ёзган энг чиройли иборалардан Аёл  қаҳва кабидир, агар унга эътибор бермай, давоми...

21:43 / 02.02.2017 9790
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом марҳамат қиладилар quotҲар биримиз мутасадди бўламиз ва ўзимизнинг қўл давоми...

02:40 / 17.04.2021 6758
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  юксак хулқ эгаси Бисмиллаҳ, деб бошлай Аллоҳ номи давоми...

11:50 / 20.03.2017 5425