Лимонли ёстиқчалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Керакли масаллиқлар: 2 стакан ун, 2 чой қошиқ қабартма туз (разрыхлитель), 1 та лимон, 80 г юмшатилган сариёғ, 2 та тухум, 2 ош қошиқ сметана, ўсимлик ёғи, шакар кукуни.

Тайёрланиши: лимон пўстини қирғичдан чиқариб, сўнгра сувини сиқиб олинади. Унни қабартма туз (разрыхлитель) билан аралаштириб, қирғичдан чиқарилган лимон пўстини қўшамиз. Алоҳида идишда сариёғ, сметана ва тухумни аралаштириб, кейин  унли аралашмани қўшиб, лимон сувини оз-оздан қуйиб,  хамир қорамиз. Қўлга ёпишмайдиган, юмшоқ хамир бўлади. Тайёр бўлган хамирни  целлофанга ўраб, 30 минутга музлаткичга қўйилади. Хамирни 1см дан ингичкароқ қилиб ёйилиб, 2х2 см тўртбурчак шаклида кесамиз. Сўнг қизиган ёғда чиройли сарғиш рангга киргунча қовуриб оламиз. Тайёр бўлган ёстиқчаларни қоғоз салфеткаси солинган идишга сузиб оламиз. Ёстиқчалар совугандан сўнг устидан шакар кукуни сепилади.
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvaErhoVVnx4embed

17:55 / 11.05.2017 5104
Бурун қонаган вақтда бошни ортга эгиш керак дейишади.  Лекин ҳеч қачон бундай қилманг   Чунки  қон давоми...

10:38 / 01.02.2017 5353
ЮРТНИНГ ИСТИҚБОЛИГА БЕФАРҚ  БЎЛМАЙЛИК «Сайлов давлатнинг, халқнинг қиёфаси, сиёсий хоҳиширодасини намоён давоми...

14:00 / 20.03.2017 4484
      Азиз ва муҳтарам Устозимизни вафотларидан икки кун олдин тушимда кўрган эдим. Мен у тушни дийдорга давоми...

20:24 / 05.02.2017 6794