Рамазонда кечани бедор ўтказмоқ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазонда бедор бўлиб ўқиладиган намоз «Таровиҳ» деб номланиши ҳаммага маълум. «Таровиҳ» роҳат-истироҳат маъносидадир. Чунки мазкур намоз истироҳат ҳисобланади, ҳар тўрт ракъатни ўқиб бўлгандан кейин истироҳат олинади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат ила бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий буйруқ бермас эдилар. Бас, у Зот: «Ким Рамазонда иймон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур»,– дер эдилар». Бешовлари ривоят қилишган.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан ҳазрати Умарнинг қилган бу ишлари хақида сўралганда: «Таровиҳ суннати муаккададир. Уни Умар ўзидан чиқарган эмас. У бу ишда бидъатчи эмас. Унинг асли бор бўлгани учун амр қилган. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан аҳд бўлган», деганлар. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Таровиҳ намози Рамазонда, Ҳуфтон намозидан кейин Витр намозидан олдин ўқилади. У йигирма ракаатдан иборатдир. Икки ракаатдан тўрт раакат ўқиб бўлгандан кейин уч марта таровиҳ тасбиҳини ўқийди. Таровиҳ намозини эркаклар жамоат бўлиб, масжидда ўқишади. Аёллар эса уйларида ўзлари имомсиз, жамоатсиз ўқишади.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёл кишининг ҳужрасидаги намози ҳовлисидаги намозидан, қазноғидаги намози ҳужрасидаги намозидан афзалдир» дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.

Таровиҳ тасбиҳи: Субҳана зил мулки вал малакут. Субҳана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияйи вал жабарут. Субҳанал маликил ҳаййиллази ла янаму вала ямут. Суббуҳун қуддусун роббуна ва роббул малаикати варруҳ. Ла илаҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, нас алукал жанната ва наъузу бика минан-нар.

(Мулк ва салтанатлар Эгаси покдир. Иззат, куч-қудрат, буюклик ва улуғлик Эгаси покдир. У ухламайдиган ва ўлмайдиган, боқий ҳаёт Эгаси покдир. Бизнинг, фаришталарнинг ҳамда Руҳнинг-Жаброилнинг Робби покдир ва қуддусдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳга истиғфор айтамиз. (Эй Аллоҳ) Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан паноҳ тилаймиз.)

Мавзуга оид мақолалар
Рамазонда таом тайёрлаш одоби Рўзанинг кўп хислатларидан бири инсоннинг ейишичиш талабларини изга солишга давоми...

14:37 / 02.05.2019 6852
Завол балқиб уммонимда, наҳримда, Шарму ҳаё танқис бўлган давримда, Оқ рўмоллар пайдо бўлди давоми...

19:13 / 10.11.2016 4759
  gallery linkfile sizemedium ids8086,6057,5915,5809,5808,5807,5806,5804,5571,6241,6256,6193,6100,6171 Ҳазратсиз Рамазон Бисмиллаҳир давоми...

10:33 / 07.02.2017 8444
embedhttpswww.youtube.comwatchvwkLXKbzHdxAfeatureyoutu.beembed

13:23 / 20.08.2018 4664