Рамазон ойи улуғ неъматлардандир.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Албатта, Рамазон ойи Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига берган улуғ неъматларидандир. Бу ой раҳматлар ёғиладиган, гуноҳ ва хатолар кечириладиган, ажр ва даражалар зиёдаси билан ёзиладиган ва Аллоҳ бандаларини дўзахдан озод этадиган ойдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар; «Агар Рамазон ойи кириб келса, жаннат эшиклари очилиб, дўзаҳ эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади». Муттафақун алайҳи. (икки шайх иттифоқ қилган). Яна айтдилар; «Ким Рамазон рўзасини иймон билан савоб умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади». Бошқа бир ривоятда; «Ким иймон билан савоб умидида ибодат ила кечасини бедор ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади», дейилган. Муттафақун алайҳи. Рамазон ойига кифоя қиладиган нарсалардан яна бири унда қадрли кечанинг борлигидир. Аллоҳ таоло айтади; «Лайлатул Қадр минг ойдин яхшироқдир». (Қадр,3). Бу Рамазон ойи фазилатлари ҳақидаги қисқагина мўъжаз маълумот эди, унинг бошқа кўплаб фазилатларини вақт узайиб кетмаслиги учун қолдирдик. Ўтган нарсаларда Аллоҳ таолонинг сенга берган неъматининг улуғлигини баён қилиш етарлидир, синглим. Аллоҳ сени бошқалардан устун қилиб сенга ушбу ойнинг рўзасини тутиш ва кечасини қоим қилишни насиб этди. Бизлар билан ўтган Рамазон ойида рўза тутиб бу Рамазонгача етиб кела олмаган қанча одамлар ўтди. Бу неъмат учун, муслима синглим,  ушбу ойда солиҳ амалларни кўпайтириш билан Аллоҳга шукр қилинг. Албатта, шукр қалб ва аъзолар ҳамда амаллар билан бўлади, тил билан эмас. Аллоҳ таоло айтган: «Эй Оли Довуд, шукр қилинглар! Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир». (Сабаъ, 13). Аёл киши ўзи учун қиёмат куни ютуқ ва саодат келтирадиган нарсаларда ушбу улуғ ойнинг дақиқаларидан фойдаланиб қолиши ҳамда жаннатга яқинлаштириб дўзахдан узоқлаштирадиган ишларда унинг кеча ва кундузларини ғанимат билиши лозим. Ҳаттоки бу улуғ ойда сизни Роҳманнинг розилигига етказиб дўзахларидан озод қиладиган буюк фойдага эга бўлишингиз учун эҳтиёт бўлишингиз керак бўлган ҳамма ишларда аёл киши ўз вақтларини сақловчи бўлиши лозим. 1. Аёл киши уйдан фақат зарур бўлган иш учун ёки Аллоҳнинг тайин қилинган тоати ва муҳим бўлган ҳожат учун чиқиши. 2. Бозорларда дўконма-дўкон кезишдан сақланинг. Айниқса, Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида. Агар ҳайит кийимларини Рамазон ойидан олдин сотиб олмаган бўлсангиз, охирги ўн кунлик киришидан олдин сотиб олинг. 3. Сабабсиз зиёратларга боришдан сақланинг. Агар сабабли зиёрат, масалан, бемор кўриш каби бўлса, у ерда узоқ ўтириб қолмаслик керак. 4. Бемаъни ўтиришлардан сақланинг, ғийбат, чақимчилик, ёлғон ва бошқаларни масхара қилиш мажлисларини тарк этинг. 5. Мусобақалар, турли бошқотирма, фильм ва сериаллар кўриш ҳамда фазовий каналлар пайига тушиш билан вақтларни зое қилманг. 6.Тонггача ухламай бедор бўлишдан сақланинг, чунки бу намозларни зое бўлишига ва куннинг кўп қисмида ухлашга олиб келади. 7. Куннинг кўп вақтларини уйқуда ўтказишдан сақланинг. Айрим одамлар бомдоддан кейин ухлаб шомга яқин турадилар, бу қандай рўза бўлди? 8. Вақтларни турли таомлар, пишириқ ва салатлар тайёрлаш билан зое қилишдан эҳтиёт бўлинг, чунки бу рўза ойи, таом ойи эмас. 9. Вақтларни телефон ва янги интернет воситалари орқали гаплашиш билан зое кетказишдан сақланинг, чунки бу очлик ва ташналикни кесишда иймони заифларнинг қурол воситасидир. Агар улар Аллоҳнинг китобини ўқиш ва ўрганишга келганларида ўзлари учун яхши бўлар эди. 10. Фойдасиз, ортидан фақат вақтларни йўқотиб гуноҳларга тушиб қолишни келтириб чиқарадиган уриш-жанжаллардан сақланинг. Агар, муслима синглим,  ушбу ишларга чақирилсангиз, «Мен рўзадор аёлман», денг.

Арабчадан Эшонгузар жомеъ масжиди имом-хатиби Ғуломов Абдуллажон таржимаси.
Мавзуга оид мақолалар
Бошқа ибодатлардаги каби садақа ва хайрэҳсонда ҳам фарзу вожибдан кейинги ўринда ихтиёрийси туради. давоми...

15:05 / 17.11.2016 3717
Савол Агар ҳаммом ёки ошхонада идишдаги сувнинг усти очиқ қолса, ўша сувни ишлатиш мумкинми ЖАВОБ давоми...

09:37 / 23.02.2017 6160
Эмизикли бола ўзига керакли бўлган оқсилларни она сути орқали тўлдиради. Кейинчалик эса бошқа овқатлар давоми...

09:02 / 08.01.2016 4041
   Ҳуда Идрис ўз бизнесини 12 ёшида бошлаган. Саудия Арабистонидаги мактабларда бир нечта дастурлаш давоми...

14:15 / 08.03.2017 3488