Саудия газетасида биринчи марта аёл киши бош муҳаррир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида инглиз тилида чиқадиган SAUDI GAZETTE кундалик газетасининг бош муҳаррири этиб биринчи марта аёл киши тайинланди. Бу лавозимга (бош муҳаррирликка) ушбу газетада 13 йилдан бери ишлаб келган, ўзининг собитқадамлиги ва ўз ишини фидокорона севган журналист Сумайя Жабарти тайинланди.

Газетанинг собиқ бош муҳаррири Холид ал Маснанинг таъкидлашича, Сумайянинг тасдиқланиши унинг жинсига боғлиқ эмас, балки кўрсатган хизматларига кўра ушбу лавозимга лойиқдир. Илгари Сумайя Жабарти бош муҳаррир ўринбосари сифатида ва инглиз тилида чиқадиган «ARAB NEWS» газетасида ҳам ишлаган.

17 феврал, «islam.ru» сайтидан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
1. Уч ракъат витр ўқиган кишига биринчи ракъатида Фотиҳадан кейин Аъло сурасини, иккинчисида Кафирун давоми...

15:10 / 08.12.2016 4013
Идда ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Бу вақт ичида ишлаш мумкинми ёки уйда ўтириш керакми Идда сўзи давоми...

08:33 / 25.10.2016 8479
Маҳсулотлар картошка, лавлаги, қизил сабзи, тузланган карам, тузланган бодринг, консерваланган яшил нўхат, давоми...

11:51 / 01.02.2017 7889
Гўзал кўринишни истаган аёл пардозандозни канда қилмайди. Аммо косметика воситаларини ҳаддан ортиқ ишлатиш давоми...

08:40 / 27.11.2016 7974