Рубоийлар (Заҳриддин Муҳаммад Бобур)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Толеъ йўқи жонимға балолиғ бўлди, Ҳар ишники, айладим – хатолиғ бўлди. Ўз ерни қўйиб, Ҳинд сори юзландим, Ё Раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди?! *** Давлатқа етиб, меҳнат элин унутма, Бу беш кун учун ўзунгни асру тутма! Борғонни, кел, эмди ёд қилмай, эй дўст, Бориш-келишингни лутф этиб, ўксутма! *** Бесабрмену бесару сомондурмен, Бир ғамзададурмену паришондурмен. Не диннинг ишин қилдиму не дунёнинг, Ё Раб, нетай, ўз ишимга ҳайрондурмен. *** Беқайдмену хароби сийм эрмасмен, Ҳам мол йиғиштирур лаим эрмасмен. Кобулда иқомат этти Бобур дерсиз, Андоқ демангизларки, муқим эрмасмен. *** Аҳбоб, йиғилмоқни фароғат тутунгиз, Жамиятингиз борини давлат тутунгиз! Чун гардиши чарх будурур, Тенгри учун, Бир-бирни неча куни ғанимат тутунгиз! *** Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур, Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидур! Яхши киши кўрмағай ёмонлиқ ҳаргиз, Ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топқусидур! *** Кўпдин бериким, ёру диёрим йўқтур, Бир лаҳзаю бир нафас қарорим йўқтур. Келдим бу сори ўз ихтиёрим бирла, Лекин боруримда ихтиёрим йўқтур.
Мавзуга оид мақолалар
Озода холанинг тўй бошлагани ҳаммани қувонтирди. Қўшнилар биринкетин муборакбод этишарди. Тўй давоми...

21:00 / 13.10.2019 4424
«Миллиет» нашрининг ёзишича, Туркия бош вазири «Муҳташам аср» сериалининг яратувчиларини суд чоралари давоми...

20:10 / 02.12.2016 3949
                                                   Бисмиллаҳр Роҳманир Роҳим Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз, давоми...

19:23 / 04.02.2017 7334
Аллоҳ, Байтинг насиб этгайсан Рухсоринг деб ҳарчанд уриндим, Сени тавоф қилай бир бора, Каъбатуллоҳ, сени давоми...

09:21 / 25.02.2018 6003