Сени соғиндим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ, Байтинг насиб этгайсан! Рухсоринг деб ҳарчанд уриндим, Сени тавоф қилай бир бора, Каъбатуллоҳ, сени соғиндим! Фаришталар бошин эггандир, Иброҳимнинг қўли теккандир, Балким тақдиримга битгандир, Каъбатуллоҳ, сени соғиндим! Ота-онам бўлсинлар бирга, Ҳар кечаси айланар нурга, Алишмасман олтину дурга, Каъбатуллоҳ, сени соғиндим! Ғам-ғуссадан этгайсан фориғ, Шайтон бўлсин бундан-да ориқ, Яшнаб кетсин бутун бир борлиқ, Каъбатуллоҳ, сени соғиндим! Ўткинчидир ҳар нарса – сезиб, Дунёлардан кетдим-да безиб, Қилсин зам-зам ичишлик насиб, Каъбатуллоҳ, сени соғиндим! Тавоф қилсин сени оёқлар, Эгилади ҳаттоки тоғлар, Кечирилсин барча гуноҳлар, Каъбатуллоҳ, сени соғиндим! Гуноҳимнинг барини сездим, Шафқат сўраб юрагим эдим, Шу ерда мен жаннатни кездим, Каъбатуллоҳ, сени соғиндим! Расулуллоҳ айтарлар бизга, Муқаддасдир, суринглар кўзга, Сўранг, жаннат насибдир сизга, Каъбатуллоҳ, сени соғиндим! Ҳасанова Меҳринсабону, Учкўприк тумани
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpyoutu.be5eKBuY3YAPEembed

15:43 / 29.11.2016 7574
Зираворли қуймоқ Тухумлар косага чақилади, устидан зираворлар, туз, майда тўғралган пиёз ва кўкатлар давоми...

19:21 / 01.12.2016 3648
2013 йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Камолон даҳасининг Хўжа Аламбардор жомеъ масжидида XXIV давоми...

06:14 / 30.12.2016 4331
Ислом илм дини эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Исломни ўрганиш учун ҳам илмга уриниш лозим. Барча исломий давоми...

13:25 / 10.11.2016 10633