Олмазор туманидаги 224-мактабда ажойиб ислоҳотлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаммамизга маълумки, болаларнинг таълим жараёни ниҳоятда муҳим саналади. Уларнинг ҳар томонлама ўқишга бўлган рағбатини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш, маънавий юксалтириш, таълим-тарбиясини гўзал қилиш сиёсат даражасига кўтарилган, десак, муболаға бўлмайди. Биз қуйида сизларга бу борада ўзига хос услуб топган Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 224-мактаб ва унда йўлга қўйилган ажойиб ишлар ҳақида гапириб бермоқчимиз. Аввало, антиқа маркалар ҳақида икки оғиз сўз. Яқинда ҳар томонлама қайта таъмирдан чиққан, ўқув тизимига бутунлай ўзгартиришлар киритилган, янги ўқувчилару ўқитувчилар билан сафи янада кенгайтирилган 224-мактабда болалар учун ажойиб маркалар ташкил қилинди. Ушбу маркаларни ўйлаб топган ва янги сайланган жонкуяр, фидойи директор Замира Азимбоева фикрича, бу ўқувчиларни янада ўқишга, тартибга, олдинга интилишга, жамоат ишларида фаол бўлишга чақиради. Марка «Аълочи ўқувчи», «Жамоат ишларида фаол ўқувчи» ҳамда «Аълочи ва жамоат ишларида фаол ўқувчи» йўналишлари бўйича берилади. Марка «пулли»! Бу нима дегани? Масалан, «Аълочи ўқувчи» маркасини қўлга киритган ўқувчи 1000 сўмлик маркага эга бўлади. «Жамоат ишларида фаол ўқувчи» маркаси ҳам худди шундай. Аммо «Аълочи ва жамоат ишларида фаол ўқувчи» маркаси 2000 сўм. Турли танловларда ғолиб бўлган ўқувчиларга эса 25.000, 30.000, 50.000 ва 100.000 сўмлик марка инъом қилинади. Бундай маркалар ҳар душанба куни мактаб раҳбарининг ўз қўли билан фаол ўқувчиларга дарс бошланишидан аввал топширилади. Ҳар бир ўқувчи директор қўлидан марка олишни жуда истайди. Хўп, ўқувчи бу маркаларни йиғиб нима қилади? Замира Азимбоева айтишича, йилда икки бор турли ширинликлар, ўйинчоқлар, ўқув қуроллари ва ҳоказолар бўйича мактабда ярмарка ташкил қилинади. Марка соҳиб ва соҳибалари шунда ўз маркаларини ўзлари истаган нарсаларга айирбошлашади, яъни маркаларидаги сумма эвазига нимадир сотиб олишади ҳамда оиласига ўз ҳиссаларини қўшишади. Ўйлаймизки, ҳар бир ўқувчи ўз ота-онасига ана шундай ёрдам беришни жуда истайди ва астойдил ўқишга ҳаракат қилади. Бу, албатта, кўзда тутилган асосий мақсад – яхши ўқиш ва аълочи ўқувчи бўлишга катта ёрдам беради, шундай эмасми?! Қолаверса, 2018 йил 1 февралдан ўқувчиларни баҳолаш борасида балли тизим жорий этилди. Мукаммал ўйланган мазкур баҳолаш мезонида ҳеч қайси ўқувчи четда қолмайди, яъни, албатта, баҳо олишга мажбур бўлади. Бундан мақсад нима? Бугунги кунда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар ҳар томонлама ривожланган, интеллектуал салоҳиятга эга ёш авлодни ҳеч кимдан кам бўлмаган, аждодларимизга муносиб авлод қилиб тарбиялашга қаратилган. Лекин ушбу имкониятлардан унумли фойдаланмаётган, бўш вақтини мазмунсиз ўтказаётган, таълим олишга қизиқиши бўлмаган ўқувчилар сони талайгина. Ўқувчиларни таълим олишга қизиқтириш, уларни одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга ўргатиш, ўқувчиларнинг оиласи билан ҳамкорликни ўрнатиш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни аниқлаш, муносиб рағбатлантириш ҳамда ота-оналар билан ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида мактабда ўқувчиларни “КУНДАЛИК “БАҲОЛАШ МЕЗОНИ” йўлга қўйилди. Амалга ошириш механизми бундай: синф раҳбари синфнинг сардори билан биргаликда ҳар куни синфидаги ҳар бир ўқувчини кузатади ва қуйидаги йўналишлар бўйича кунда 1 баллдан қўяди: Мезонлар Белгиланган балл 1. Мактабга ва дарсларга кеч қолмасдан келиш 1 2. Дарсга ўқувчи формасида, ташқи кўринишига эътибор берган ҳолда келиши 1 3. Ўқув қуроллари, кундалик ва дарсликларининг мавжудлиги 1 4. Ташаббус 1 5. Ўқувчининг намунали хулқи 1 6. Ҳар бир "5" балл учун 1 баллдан 6 соат дарс бўлса, 6 балл Жами: 10 балл 2018 йилнинг февраль ойидан бошлаб 19 май кунига қадар ўқувчиларнинг тўплаган баллари синф раҳбари томонидан ҳар ойда умумлаштирилади. Турли беллашув ва кўрик-танловларда ҳам уларнинг балларига баллар қўшилиб борилади (кўрик-танловнинг туман босқичидаги ғолиблиги учун – 50 балл, шаҳар босқичидаги ғолиблиги учун – 75 балл, республика босқичидаги ғолиблиги учун – 100 балл). Ўқувчининг ота-онаси ёки оила аъзолари мактабнинг таълим ва тарбияси учун ҳисса қўшса, ўқувчи ҳар ойда 50 баллни қўшимча равишда қўлга киритади. Йиғилган баллар миқдорига қараб, ўқувчилар рағбатлантирилади. Рағбатлантириш турлари: 1. “Иқтидорли болалар стипендияси” (800-1000 баллгача); 2. Ёзги дам олиш оромгоҳларига йўлланма (700-800 баллгача); 3. Сузиш ҳавзаларига йўлланма (600-700 баллгача); 4. Турли совғалар (500-600 баллгача). Эришиладиган натижа шуки, ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган қизиқиши ортади, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши кучаяди, интеллектуал салоҳиятли ва ижодкор ўқувчилар сафи кенгаяди. Хўш, азизлар, бундай услуб фарзандларимизнинг янада олға интилишига улкан сабаб бўлиб хизмат қилмайдими?! Бу усулни уйда ҳам ўзаро қўлласак-чи?! Ана шундай ажойиб янгиликлар “muslimaat.uz” сайтида! Зуҳрахон ҲАМДАМОВА, “muslimaat.uz” сайти журналисти

[caption id="attachment_31787" align="alignnone" width="1280"]224 maktab 224 maktab[/caption]
Мавзуга оид мақолалар
Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман Буюк Аллоҳга ҳамд, коинот Сарварига ва саҳобаларга, давоми...

19:22 / 24.11.2016 4355
Ҳайрон бўлманг, чиндан ҳам биз аёллар ҳаётимиз мазмуни, мустаҳкам тоғимиз, ишонган боғимиз бўлган давоми...

20:48 / 26.01.2017 5328
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий алайҳиссалом ўлим тўшагида ётган бир йигитнинг олдига кириб давоми...

21:09 / 10.06.2023 1107
Бўш вақтларимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари ҳаётидан ҳикояларни ўқиб чиқар давоми...

13:42 / 25.12.2018 3576