Кўк блинчик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўлкамизга баҳор фасли келиб, кони фойда бўлган кўкатлар бўй чўзган маҳалдир.  Сиз? азизаларимизга мана шу кўкатлардан тайёрланадиган рецептлардан бирини ҳавола қиламиз. 

Керакли маҳсулотлар:

  1. 4та тухум
  2. 1 лт сут
  3. ун
  4. ўсимлик ёғи
  5. 300 гр мол ёки қўй гўшти
  6. кўкатлар

Тайёрланиши: тухум, сут, ун ва ўсимлик ёғини миксерда аралаштириб, хамир тайёрланади ва блинчиклар қуйилади.

Мол ёки қўй гўштини майда тўғраб қовурилади. Кўкатлардан жағ-жағ, сималоқ, мадор ва ялпизни майда тўғраб, қовурилган гўштни устига солиб, 10-15 дақиқага димлаб қўйилади. Тайёр бўлган қийма иссиқ ҳолида блинчикларга солиниб, ўралади.

Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга оид мақолалар
Шу йилнинг 14 ноябрь куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомеъ масжиди мажлислар залида отинойилар давоми...

14:12 / 15.11.2019 4997
Давра суҳбатида инсон саломатлигини сақлаш, касалликнинг олдини олиш ва уни даволаш, Исломда инсон давоми...

16:20 / 23.12.2016 4810
29. . .29. Мужоҳид .Уятчан одам ҳам, димоғдор одам ҳам илм ўргана олмайди,, деганлар.Оиша розияллоҳу давоми...

23:23 / 20.02.2023 3468