Ҳикматлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

                                                      

  «Қайси кишида тўрт хислат бўлса, у Аллоҳнинг яхши бандаларидандир.

Тавба қилувчи кишини кўрганда қувониш, диндан юз ўгирган кишининг ҳаққига хайрли дуода бўлиш, гуноҳкор учун истиғфор айтиш,  муҳсин кишидан ёрдамини аямаслик».                                                                                                                                             

Абу Бакр Сиддиқ

 «Ибодат ҳаловатини тўрт нарсадан топдим:

– фарзларни адо этиш

– Аллоҳнинг харом қилган нарсаларидан узоқлашиш

– Аллоҳ розилигини тилаб, яхшиликка буюриш

– Аллоҳнинг ғазабидан қўрқиб, ёмонликдан қайтариш».                                                                                                                                                

Усмон ибн Аффон

  «Аллоҳ шукр эшигини очиб, зиёдалик эшигини ёпиб қўймас. Аллоҳ таоло дуо эшигини очиб, қабул эшигини беркитиб қўймас. Аллоҳ таоло тавба эшигини очиб, мағфират эшигини беркитиб қўймас».                                                                                                                                                 

Али ибн Абу Толиб

  «Илм – бу  кўп маълумотга эга бўлиш дегани эмас, балки у Аллоҳ таолодан қўрқишдир».

  «Ким одамлар сўраган барча нарсага фатво бераверса, у одам мажнундир».                                                                                                                                             

Абдуллоҳ ибн Масъуд

«Катта гуноҳлар учун бир бор ҳаж қилинг! Қайта тириладиган кун учун иссиқ кунларда рўза тутинг, қабрдаги ваҳшатлар учун қоронғу тунда икки ракаат намоз ўқинг!»                                                                                                                                                    

Абу Зарр Ғифорий

«Доимо Роббимга муҳтож бўлиб туриш учун фақирликни яхши кўраман, Роббимга тезроқ етишиш учун, ўлимни яхши кўраман, гуноҳларимга каффорот бўлиши учун, касалликни яхши кўраман».

«Кенгчиликда Аллоҳ таолони кўп зикр қилгин, шунда Аллоҳ таоло торлик (қийинчиликда) сени эслайди. Ўлимни эслаганда, ўзингни ўликлардан бири деб билгин, дунёнинг ҳою-ҳавасларига берилганингда, унинг охири қаерга олиб боришини ўйлагин».                                                                                                                               

Абу Дардо розияллоҳу анҳу

«Яхшидан ёмонни ажрата олган киши оқил эмас, балки ёмон нарсадан яхшисини ажрата олган оқилдир».  

Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу

«Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳга таваккал қилса, Аллоҳ унга кифоядир. Ким Аллоҳга шукр қилса, у унга зиёда қилади. Ким Аллоҳга қарз берса, унга ажрини ато этади».                                                                                                                                                     

Умар ибн Ҳаттоб

«Кимнинг кулгуси кўпайса, Ҳайбати камаяди, ким кўп ҳазиллашса, енгилтабиат кўринади. Кимнинг ҳаёси камайса, тақвоси камаяди,тақвоси камайса,қалби ўлади».                                                                                                                                                          

Умар ибн Ҳаттоб

«Сенга нима етса, Аллоҳнинг тақдиридан деб бил, халқни маломат қилма. Тилингни сақла, халойиқ ундан саломат бўлсин, шунда Аллоҳнинг азобидан омонда бўласан. Роббингнинг сенга ризқ бераман, деган ваъдасини рост бил, шунда мўмин бўласан. Ўлимга тайёр тур, шунда ғофил ҳолда ўлмайсан. Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳнинг зикрини кўпайтир, шунда гуноҳлардан сақланасан».                                                                                                                                                  

Фузайл ибн Иёз

Умму Зиёвуддин тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йилнинг ҳеч бир ойида давоми...

00:33 / 28.02.2023 3424
Манба «fithacker.ru» сайтидан Азиза таржимаси WiFi унсиз қотил    Ҳозирги кунда интернетга симсиз уланиш давоми...

20:00 / 20.03.2017 24194
Бугун Тошкент шаҳрининг учта ҳудудида Қуръон мусобақаси ўтказилаётганини аввал маълум қилган эдик. давоми...

15:39 / 14.02.2018 5680
 «Аркон» кўплик сийғасидаги сўз бўлиб, унинг бирлиги рукндир. «Рукн» луғатда бурчак маъносини англатади. давоми...

13:54 / 11.10.2016 7897