Исломни қадрланг, аёллар!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ер юзи Ислом нури ила мунаввар бўлмоғидан бурун аёл зотига қандай муносабатда бўлингани ва ҳатто ҳозирда ҳам Исломга амал қилмайдиган жамиятларда аёл кишининг қадри қанчалик экани кўпчиликка маълумдир. Шундай бўлса-да бир неъматнинг қадри унинг заволини тафаккур қилиш ила янада теран англанишини ўйлаб, Ислом аёлларга қанчалар қадр берганини Исломдан олдинги аёлларнинг ҳолатига таққослаб кўрайлик.

Ислом келмасдан бурун аёл зотининг икром қилиниши у ёқда турсин, инсон деб икром қилинмас, инсон сифатида кўрилмас эди. Улардан ор қилишар, гўё аёл бу ҳаётда яшашга ҳаққи йўқдек, қизларни тириклайин кўмишар эди. Ислом келиб бу разил ишни таъқиқлади! Аёлнинг ҳам бу ҳаётда яшашга ҳаққи борлигини, яшаганда ҳам азиз бўлиб, икром кўриб яшашини эълон қилди. Бошқача қилиб айтганда, Ислом аёл зотига ҳаётни қайтариб берди. Эй аёллар! Сизларга Ислом қайтариб берган бу ҳаётни Исломга амал қилиб ўтказяпсизми? Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрди. Ислом туфайли қадр топган ота-оналар фарзандларини Исломга амал қилишдан қайтаришгача бориб етди. Бу уларнинг Исломга амал қилмаганидандир. Масалан, фарзанд динга амал қиламан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашаман деб соқол қўйишга ҳаракат қилса, ота-она шариат буюрган бу амалдан қайтармоқда. Хотин-қизларда ҳам шунга ўхшаш ҳолат. Аллоҳ фарз қилган дея номаҳрамлардан авратини тўсишга ҳаракат қилган қиз ота-она томонидан қаршиликка учрайди. Улар фарзандларини нимадан қайтарётганини наҳот ўйлаб кўришмаса! Аллоҳ таоло қилишликка буюрган амалдан ман қилишликка уларнинг қандай журъатлари етади?! Улар кимга қарши бош кўтаришмоқда?! Ахир уларга фарзандларга буйруқ бериш ва таъқиқ қилиш ҳуқуқини берган Аллоҳ таоло уларга Ўзи буюрган амалдан таъқиқ қилиш ҳуқуқини бермаган эди-ку! Жоҳилият даврида аёллар мерос бериладиган мулк каби қаралиб, эри вафот қилган аёл мерос тақсимланганда кимгадир тегишли бўлар эди. Сўнг у киши истаса, уни хотин қилар, истамаса, йўқ. Аммо бу аёл ўзгага ҳам турмушга чиқа олмас эди. Ислом келиб, аёлнинг қадрини кўтарди! Уни меросга ўтувчи мулк деб эмас, мерос олувчи ва мерос қолдирувчи шахс сифатида эъзозлади. Жоҳилият даврида эр хотинини истаганича талоқ қилар, бу билан аёлига зулмни ирода қилар эди. Хотин қилиб, хотин ўрнида кўрмайди, талоқ қилиб, буткул ажрашиб кетмайди. Орада бечора аёл на хотин эди ва на боши очиқ аёл. Ислом келиб бу ҳукмни ҳам бекор қилиб, талоқ икки марта эканлигини, учинчи талоқдан сўнг турмуш бузилишини, аёл бошқа кишига турмушга чиқиш ҳуқуқига эга эканлигини эълон қилди. Жоҳилият даврида юқорида айтилган ҳолатга ўхшаш яна бир ҳолат бор эди. Эр аёлига «Сенинг белинг менга онамнинг бели кабидир» дерди. Яъни бу гап сен менга онам кабисан, деган маънода эди. Бу гапдан сўнг эр-хотин эр-хотин каби яшай олмас, хотин бўлиб хотин эмас, бошқага тегай деса, боши очиқ эмас эди. Мана шу каби ҳолатларнинг барчасини бекор қилиб, аёлни азизу мукаррам қилган ким? Албатта, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ислом сабабли аёлни шундай азиз қилди! Минг афсуслар бўлсинки, барча аёллар ҳам буни англаб етиб, шукрини қилиб, неъматни берган Зотга итоатда, ибодатда бўлмаяптилар. Аёллар Аллоҳга итоат этмаганларидан эрларига ҳам итоат этмаяптилар... Эй аёллар! Унутманг, сизларга қадрни Ислом берган! Сизлар бу қадрингиздан фойдаланиб, Исломни қадрсиз қилмоқчи бўлманг! Шуни ҳам унутмангки, инсон Исломга амал қилгандагина қадрлидир! Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Сувайбани озод қилиш қиссаси  Ҳадис ва сийрат олимлари китобларида Абу Лаҳабга Пайғамбаримиз соллаллоҳу давоми...

14:30 / 31.01.2017 5417
Болангизни қарғаманг, Дуо қилинг болани. «Ит», «Эшак» деб сўкишга, Ҳаё қилинг, болани. Расулуллоҳ давоми...

16:04 / 13.12.2016 3738
gallery ids31506,31508,31507,31510,31509,31512,31513,31511,31515,31516,31517,31518,31519,31520,31521,31522,31523,31514

07:33 / 10.02.2018 3746
 Баъзида ўзимиз сезмаган ҳолатда вақтимизни беҳуда сарфлаймиз. Бир ишни бошлаб қўйиб, иккинчисига сакраб давоми...

21:45 / 01.01.2017 3726