Ухлаётганда уйда олов қолдирилмайди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Солимдан, у отасидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ухлаётган пайтингизда уйингизда оловни қолдирманг», дедилар». Шарҳ: Акс ҳолда ёнғин чиқиши, инсон мол-мулкидан ва ҳатто жонидан ҳам ажралиб қолиши мумкин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Умар розияллоҳу анҳу: «Олов душмандир, ундан ҳазир бўлинг», деди». Шарҳ: Ҳар доим ётишдан аввал аҳли-аёллари ётадиган жойлардаги ёниб турган оловларни ўчириб, сўнг ухланг. Бошқа пайтларда ҳам оловга эҳтиёт бўлинг.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингизда оловни қолдирманглар. У душмандир», дедилар». Шарҳ: Албатта, бу ерда оловни қаровчиз қолдирмаслик ҳақида сўз бормоқда.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мадинада бир уй кечаси аҳли ичида эканида ёнди. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилди. Шундау Зот: «Албатта, олов сизга душмандир. Қачон ухласангиз, уни ўчиринг», дедилар». Шарҳ: Бундай ҳодисалар, минг афсуски, ҳозир ҳам бўлиб туради. Бунинг асосий сабаби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу борадаги тавсияларига амал қилмасликдир.

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло  «Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди. У сизга чорваларнинг терисидан кўчадиган ва давоми...

20:59 / 26.01.2017 4619
Хона шароитида гулларни ўстириш қачон ва қандай бошланганини айтиш қийин. Шундай бўлсада яшаш жойи ва давоми...

06:57 / 13.12.2016 61545
Савол Пайғамбаримизнинг соқоллари қандай эди            Жавоб Пайғамбаримизнинг соқоллари қалин ва давоми...

09:02 / 07.12.2017 3908
Ислом дини ақидаларидан сўз очилганда, қайси мавзуда баҳс юритилмасин, гап Аллоҳ таолонинг чексиз қудратига давоми...

08:15 / 15.11.2016 5451