Муслиманинг кундалиги
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқинда насроний эски танишимни учратиб қолдим. У аёлнинг айтишича, охирги пайтларда бахт топиш учун черковга кўп бораётган ва Худони кўп излаётган эмиш.

Бироқ умид қилган нарсалари ҳали рўёбга чиқмаган экан. У билан бўлган суҳбатдан кейин, нега мен ўзим Исломни қабул қилганман деб ўйланиб қолдим? Худони излашимга ва У томон талпинишимга нима сабаб, нима туртки бўлган? Ҳа, мен ҳам бахтли бўлишни истаган эдим... Аммо нега айнан Ислом? Ва бахт ўзи нима? Ўтмиш ҳаётим кунлару воқеаларнинг бирма-бир ўтиши ва ўз борлиғим маъносини тушунишга бўлган ҳаракатларимдан иборат эди. Мен фақат шу йўл орқали бахтли ёки бахтсизлигимни тушунишим мумкин эди. Бироқ буларнинг барчаси ҳойнаҳой интуитив даражада бўлган. Бошқача айтсам, масалан, бирон ерга кетяпсиз. Бироқ борлиғингиз буни хоҳламайди, яъни «оёғингиз тортмайди». Мен ҳам олдинги ҳаётимни шундай оёғим тортмай яшаб борар эдим. Мен ўзимга бахтли эканимни уқдиришга ҳаракат қилар эдим. Бироқ шу бахт деганлари нима эканини охиригача англаб етмас эдим. Баъзан барча муаммолардан халос бўлган ва шу йўл орқали ҳаётим осонлашган ҳолдагина мен ҳақиқатан бахтли бўла оламан, деб ҳисоблардим. Лекин бу мумкинми? Ишончим комил эмас... Мен ҳаётимни дарбадар ҳолда кунларни бирин-кетин «варақлаб» яшаётган бир пайтда мусулмонларга дуч келдим. Шу дақиқадан бошлаб ҳаётимда барча нарса ўзгарди. Китоблар, суҳбатлар... ва доим Аллоҳ ва Унинг қонунлари ҳақидаги суҳбатлардан кейин келадиган хотиржамлик. Ҳадисларни айтмайсизми! Мен улардан доим завқланардим! Ҳаётим ва ундаги барча ҳодисалар шу қадар ҳафиф ва соддаки, мен гўёки бир афсонавий ажойиб бир мамлакатда эдим. Ўша пайтларда фикрлашим секинлашганмиди, билмадим, лекин мен Ислом барча қийинчиликларимни бир зумда ҳал қилади, яраларим тузалиб, мол-мулким кўпайиб кетади деган ҳаёллар оғушида эдим. Шариат эса жуда қулай ва оддий... ибодат қоидалари... иймонлашиш. Ҳаммаси эртакдагидек. Гўёки мен тебранадиган жуда юмшоқ ва қулай курси олдим-у, кун бўйи унда тебраниб ва роҳат олиб ўтиргандай. Бундай енгилтак фикрлар ва ҳаётга бундай саёз қараш қаердан келган экан-а? Худди ўйинчоқ дўконида энг ёрқин ўйинчоқдан бошқа нарсани кўрмаётган ёш болага ўхшайман. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай бу каби фикрларим буғдай учиб кетди. Дафъатан мен мусулмонлар ҳар доим ҳам мукаммал бўлавермас эканини англаб қолдим – уларнинг оилаларида ҳам келишмовчиликлар ва ҳатто эр-хотин ажрашиш ҳоллари бўлар экан; фарзандлар хаста бўлиши-ю, молиявий қийинчиликлар ҳам оддий кўриниш экан. Ҳа, атрофда ҳамма панжасини бигиз қилиб сени кўрсатиб турса ҳамда қонунлар худбин ва инсонпарвар бўлмаса, мусулмонларнинг ҳаётидаги қийинчиликларни тушунса бўлади. Бироқ менга кимдир қийинчилик бўлмайди деб ваъда қилган эдими? Ўйлаб қарасам, янглиш хулоса ва тезоб фикрлар томон ўзимнинг енгилтаклигим ва хаёлотларим етаклаган экан. Энди эса фикрларим ўзгарган. Биз кап-катта одамлар ўлароқ тушунишимиз керак бўлган нарса шуки, вазиятга теран ақл билан баҳо беришимиз ва ҳолатимизни тўғри тушунмоғимиз керакдир! Ислом атрофга реал қарашга имкон берадиган ягона дин эканини энди тушуняпман. Ислом афсонавий нарсаларни ваъда қилмайди ва инсонларни идеаллаштирмайди. У ҳақиқатни айтади. Фақат ҳақиқат! У ҳақиқий бахтни ваъда қилади! Бахт – ёлғонсиз реал дунёда яшашдир. Агар кимдир Сиздан ҳақиқатни яширса, бахтли бўлишингиз мумкинми? Бу бахт эмас, балки алдов. Ислом кўзни тўсган пардани олиб ташлайди, бир томондан яшаш ҳам анча осонлашади. Ҳақиқий дўстларим кўпайди, улар мени алдамайди ва сотиб кетмайди. Шунингдек, энди ҳаётимда мени, оиламни ёки атрофимдагиларнинг ҳаётини заҳарлаб, умрларини барбод қиладиган алкогол йўқ. Бироқ Исломдан олган энг асосий нарса менинг муаммоларга, молиявий қийинчиликларга, ота-онам, эрим, қариндошларим, бола-чақам ва қўшниларимга бўлган муносабатимни яхши томонга ўзгартиргани бўлди ва у менга ўлим ҳақида ҳаққоний тушунча берди... Мени Аллоҳ яратган. Бизни яратган Холиқ биз учун ерни текис қилиб қўйди, уни гўзал мовий осмон, уммону денгизлар ила безади ва унда ҳайвонот ва наботот оламини яшатди; менинг ўзимга эса таом ва либос ҳамда севган инсонларимни берди. Тангрим кейинги ҳаётимда абадий жаннатни ваъда қилди. Бунинг учун мен Унга итоат этишим ва Унинг қонунларига мувофиқ яшашим лозим, холос. Ахир бу гўзал эмасми? Буни англаган, барча саволларига жавоби бор ва ҳар қандай вазиятда ўзини тутишни билган инсоннинг кўнгли фароғатга тўлади. Ҳа, мушкулотлар ва кўз ёшлар бу ҳаёти дунёда бўлиб турадиган кўринишлар. Лекин Аллоҳ жаннатни ерда бўлишини ваъда қилмаган-ку. Бу фақат вақтинчалик ва узоқ давом этмайдиган сафардир. Буларнинг ҳаммаси арзимас майда-чуйда нарсалар. Асосий мақсад – исталган натижадир. Барча мусулмон ака-укаларим ва муслима опа-сингилларимга Аллоҳнинг раҳматини сўрайман, деб ёзади ўз блогида қримлик Лилия Ўсманова.  
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018 ташкилий ҳайъат раиси Абдуҳаким қори Матқуловнинг хабар беришларича, 2526 давоми...

23:58 / 14.04.2018 3400
Кузнинг иккинчи ойи бошланди. Буёғига ҳаво ҳарорати янаям салқинлашади. Ёмғирли кунлар ҳисобига қуёш давоми...

21:07 / 19.10.2023 2649
  Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги Мексика этник мусулмонларига ёрдам қўлини узатди. давоми...

13:04 / 17.09.2018 2903
gallery ids6042,6043,6044 Сурия Уламолари Бирлашмаси ҳамда Олий Таълим Вазирлиги бошчилигида Муҳаммад Саъид Рамазон давоми...

09:50 / 05.02.2017 3590