Барозиқ ширинлиги
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=aO7ya3JNmBc[/embed]

Барозиқ ширинлиги

Ассалому алайкум!

Сизлар билан яна учрашганимиздан хурсандмиз.

Бугун барозиқ ширинлигини тайёрлаймиз.

Масаллиқлар:

3 стакан ун

0/5 стакан шакар

1 стакан сув

1 стакан эритилган сарёғ

1 дона тухум

7 ош қошиқ қиём

2 стакан кунжут

1 чимдим туз

1 чой қошиқ ваниллин

1 чой қошиқ қабартма туз

Аввал тухум билан шакарни яхшилаб аралаштирамиз. Шакардан икки қошиқчасини олиб қўямиз. Қиёмнинг ярмини солиб, қолганини кунжутга аралаштириш учун қолдирамиз. Сўнг ванилин соламиз. Энди (разрыхлитель яъни) қабартма тузни соламиз. Аралаштиришни давом эттирамиз.

Шакар эригач, сариёғ солинади. Барча масаллиқларни яхшилаб аралаштирамиз. Бир чимдим туз солиб, устидан бир стакан сув қуйиб, яна аралаштирамиз. Энди уннинг ичини чуқурча қиламиз-­да, аралашмани қуямиз. Қўл билан тезкор доира шаклида ҳаракат қилиб хамир қорилади. Хамиримиз бир оз юмшоқ бўлиши керак. Тайёр хамир озгина тинганидан сўнг бир соатга музлатгичга солиб қўямиз.

Олиб қўйган шакаримизга озгина сув аралаштириб, кунжутга соламиз. Қиёмни қўшиб секин-­секин аралаштиришда давом этамиз. Тайёр кунжутли аралашмани печеньелар устини безашда қўллаймиз. Музлатгичдаги хамирни олиб, уни мана бу шаклда кесиб чиқамиз. Ҳамма ўз хоҳишига кўра катта ёки кичикроқ зувалачалар ясаши мумкин. Зувалачамизнинг бир томонини хандон пистага ботириб оламиз. Мабодо сизда писта бўлмаса, тўғридан-­тўғри кунжутга ботириб олишингиз мумкин. Демак, пистага бир ёғини ботириб олдик, энди эса иккинчи томонини кунжутга ботирамиз. Сўнг кафтимиз ёрдамида салгина кенгайтириш учун печеньеларни ёйиб чиқамиз. Қизиган иссиқпечда 150 даража ҳароратда 10-­15 дақиқа мобайнида пиширамиз. 

Мана барозиқ ширинлиги ҳам тайёр.

Сизларга ушбу ширинлик манзур бўлади, деган умиддамиз.

Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга оид мақолалар
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ  Муаллиф муқаддимаси Аллоҳга ҳамд бўлсин, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

19:14 / 24.12.2016 9402
  «Ҳилолнашр» нашриётматбааси рабиул аввал ойи мавлиди шариф муносабати билан шаҳримиз аҳолиси ҳамда давоми...

21:06 / 20.03.2017 4456
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади  «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда эдилар. У Зот давоми...

15:08 / 17.11.2016 4485
  24 июнь куни Ҳилолнашр нашриётининг анжуманлар залида Одинахон Муҳаммад Содиқ раҳбарлиги остидаги давоми...

03:30 / 25.06.2018 3054