Таҳорат боби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Қайси нарсалар таҳоратни кетказади?

Жавоб: Икки йўлдан чиққан барча нарса, хоҳ у сийдик бўлсин, хоҳ қурт бўлсин, хоҳ тош бўлсин – барчаси таҳоратни кетказади.

لِأَنَّ كُلَّ مَا خَرَجَ مِنْ السَّبِيلَيْنِ يَنْقُضُ الْوُضُوءَ

«Икки йўлдан чиққан ҳар бир нарса, таҳоратни синдиради» «(ал-Жавҳарун наййира»).

САВОЛ: Тирноқ олиш, сут эмизиш, ёш оқиши, терлаш билан таҳорат синадими?

ЖАВОБ: Буларнинг бирортаси ҳам нажосат бўлмагани туфайли таҳоратни синдирмайди.

САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?

ЖАВОБ: Кийимсиз яланғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишининг таҳорати кетади. Эркак киши таҳоратининг синиши учун эса жинсий аъзоси қўзғалган ҳолатда аёл кишининг жинсий аъзосига теккан бўлиши керак. Қўзғалмай текса, аёлнинг таҳорати синади, эркакнинг таҳорати синмайди.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Рус тилидан Азиза Жалолиддинова таржимаси Асабийлашманг Ўзингиздан бошланг. Авваламбор, болалар давоми...

17:59 / 09.08.2018 5805
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг китоблари асосида Ғиёсиддин тайёрлади ГУНОҲЛАРДАН давоми...

21:00 / 08.02.2017 4594
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар давоми...

13:37 / 23.07.2018 3948
Жароҳатни боғлаш ёки тўсиб қўйиш, гипслаб қўйиш, ярага бирор нарсани ёпиштириб қўйганда, устига масҳ давоми...

11:38 / 16.05.2017 4949