Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Суннатга эргашиш – саодатга эришиш гаровидир
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бизни энг фазилатли Пайғамбарга уммат қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамдлар бўлсин. Уммат ғамида ўз рисолатларини мукаммал адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад
мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва сўнгсиз салавоту саломлар бўлсин!
Аллоҳ таоло Ўз китобида «Расул сизга нимани берса, олинг ва сизни нимадан қайтарса, қайтинг», деган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин», деганлар.
Муқаддас динимиз Исломнинг биринчи масдари, ҳукмлари ва
таълимотларининг асосий манбаи Қуръони Карим бўлса, ундан кейин
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатлари эканига ҳеч
қандай шубҳа йўқ. Суннатни ўрганиш ҳар бир мусулмоннинг муқаддас
бурчи ҳисобланади. Зеро, суннатни билмай туриб, Исломни билдим дейиш
мумкин эмас. Шу ўринда «суннат» ўзи нималигини билиб олиш мақсадга
мувофиқдир. «Суннат» сўзи араб тилида «тариқат-маънавий йўл» деган
маъноларни билдиради. Шундан маълум бўладики, «Пайғамбар алайҳиссаломнинг
суннатлари» деганда, у Зоти бобаракотнинг тариқатлари, йўлларини тушунамиз.
Муҳаддислар суннатни: «Пайғамбар алайҳиссаломдан асар бўлиб қолган гап, иш, тақрир, халқий, хулқий сифатлари ва таржимаи ҳоллари ҳақидаги маълумотлар» дейишган.
Ҳаёти дунёда яшар эканмиз, албатта, кимдандир ибрат олиб, кимларгадир ҳавас қилиб,
ўхшашликка интиламиз. Иншааллоҳ, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг
суннатларига амал қилиб, ҳаётга тадбиқ этиб яшасак, икки дунё
саодатига эришамиз.
Овқатланишдан олдин ҳамма қўл ювишга одатланган бўлса-да, овқатланиб бўлгач, яна қўл
ювиш айни суннат эканини кўплар унутган.
Салмони Форсий розияллоҳу анҳу айтадилар:«Мен Тавротда: «Таомнинг
баракаси ундан олдин (қўлларни) ювмоқдир», дейилганини ўқигандим.
Бас, ўшани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдим. У
Зот: «Таомнинг баракаси ундан олдин ва ундан кейин (қўлларни)
ювмоқдир», дедилар» (Имом Термизий, Абу Довуд ривоятлари).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар. Шунда:«Ейиш-чи?»
дейилди. «У яна ҳам оғирроқ (ёмонроқ, чиркинроқ)», дедилар» (Имом Муслим, Имом Термизий ривоятлари).
У мустаҳаб бўлиб, унда тиббий манфаат бордир. Сурма кўзга савоб ниятида қўйилса, тиббий нафи билан бирга суннатга эргашганлик савоби ҳам ҳосил бўлади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам иршод қилдилар: «Исмид номли сурмани кўзга
қўйингларки, ул сурма кўз нурини ўткир қилади, киприкларни зиёда
ўстиради». Жанобнинг бир сурмадонлари бор эди. Ундан ҳар кеча
кўзларига сурма қўяр эдилар. Бу кўзларига уч бор ва бу кўзларига
уч бор қўяр эдилар» (Имом Термизий ривояти).
Ибн Умардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга Жаброил қўшни хусусида тавсия бераверганидан, уни меросхўр
қилиб қўярмикин, деб ўйлаб қолдим», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Миқдод ибн Асваддан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
саҳобалардан зино ҳақида сўрадилар. «У ҳаромдир. Уни Аллоҳ
ва Унинг Расули ҳаром қилган», дейишди. «Қўшнисининг хотини билан зино
қилиш 10 та бегона хотин билан зино қилгандан ёмонроқ», дедилар. Сўнг
ўғрилик ҳақида сўрадилар. «У ҳаромдир. Уни Аллоҳ ва Унинг Расули ҳаром
қилган», дейишди. «Ўнта уйга ўғриликка тушиш қўшнининг уйига
ўғриликка тушишдан енгилроқ», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Жобирдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тумшуғига
тамға босилган ҳайвоннинг олдидан ўтдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам: «Ким мана шу ишни қилган бўлса, Аллоҳ уни лаънатласин. Ҳеч ким
юзга бундай тамға босмасин ва юзга урмасин», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Бунга Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилингаг ҳадиси шариф мисол бўлади.
Абу Саиддан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бирингизни эсноқ тутса, қўлини оғзига қўйсин. Чунки шайтон ичига кириб кетади», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, яҳудий ва насоролар бўямайдилар. Бас, уларга хилоф қилингиз», дедилар (Бешовлари ривоят қилганлар).
Ҳанафий уламолар наздида соч ва соқолни бўяш мустаҳабдир, лекин қорага
бўяш макруҳдир. Шофеийларда эса бўяш суннат, қорага бўяш ҳаромдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хинага бўяганлари ҳақида ҳадислар
келган.
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васалламга гўдаклар келтирилар эди. Бас, у Зот уларнинг танглайларини кўтарар ва уларга барака тилаб, дуо қилар эдилар» (Имом Аҳмад ривояти).
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зайтун ёғини енглар ва у билан
ёғланинглар, чунки у ёғ муборак дарахтдан пайдо бўлади», деганлар» (Имом Термизий ривояти).
Сулаймон ибн Суррадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида икки киши сўкишиб қолди. Бирининг юзи ғазабдан қизариб кетди. Расулуллоҳ унга қараб туриб: «Мен, агар у айтса, ундан бу нарса кетадиган калимани биламан. Аъуузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм»дедилар...» (Имом Бухорий ривояти).
Кўпгина суннат амаллар, аждодларимиз мустаҳкам иймон-эътиқодли бўлганлари сабабидан
халқимизнинг урф-одатларига айланиб кетган. Аслида улар суннат эканини ҳамма
ҳам билавермайди. Урф-одат деб эмас, суннат деб ният қилсак, иншааллоҳ, ҳам бу
дунёда ҳам охиратда саодатга, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг шафоатларига эришамиз.
(«Ҳадис ва ҳаёт», «Шамоили Муҳаммадия», «Одоблар хазинаси» китобларидан
фойдаланилди).
Марям ОСИЁ