Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Кўпчилик таҳорат истинжо қилишдан бошланади, деб ҳисоблайди. Шу тўғрими?

Жавоб: Истинжо деб баданга, кийимга ёки намоз ўқийдиган жойга теккан нажосатни поклашга айтилади. Шунинг учун олд ва орқа томонлардан нажосат чиқиб, ювишни вожиб қилса, яъни иккала ҳожат йўлидан чиққан нарса баданга бир дирҳам (танга) миқдорича тарқалса, истинжо қилиш вожиб бўлади. Бундан камроқ бўлса, истинжо қилиш вожиб бўлмайди. Уйқудан турганда, ел чиққанда, шунингдек, икки йўлдан бирор нарса чиқмаса, истинжо қилиш бидъатдир. Таҳорат истинжо билан эмас, икки қўлни ювиш ва оғиз-бурунга сув олиш билан бошланади.

Савол: Таҳоратдан кейин қандай дуо ўқилади?

Жавоб:

عَنْ أَبِي مُوسَى ، قَالَ : أَتَيْنَا رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم بِوَضُوءٍ ، فَتَوَضَّأَ ، قَالَ : اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذَنْبِي ، وَوَسِّعْ لِي فِي دَارِي ، وَبَارِكْ لِي فِي رِزْقِي.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат олишлари учун сув келтирдик. У Зот таҳорат қилиб: «Аллоҳуммағфирли занбий ва вассиъ лий фий даарий ва борик лий фий ризқий», дедилар».

Дуонинг маъноси: Аллоҳим! Гуноҳларимни мағфират этгин. Уйимни менга кенг қилгин. Ризқимга барака ато этгин.

Бошқа бир ривоятда қуйидагилар келтирилган:

عَنْ عُمَرَ  عَنِ النَبِيِّ  قَالَ: مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ يَتَوَضَأُ فَيُحْسِنُ الْوُضُوءَ ثُمَّ يَقُولُ حِينَ يَفْرُغُ مِنْ وُضُوئِهِ: أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ إِلاَّ فُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ الثَّمَانِيَةُ، يَدْخُلُ مِنْ أَيِّهَا شَاءَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ الْبُخَارِيَّ وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: اللَّهُمَّ اجْعَلنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва хоҳлаганидан кирур», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Термизий эса:

«Аллоҳумма! Ижъалнии минат-таввабийн ва ижъалнии минал-мутатоҳҳирийн»ни зиёда қилган.

 
Мавзуга оид мақолалар
Намознинг фарз, вожиб ва суннатлари борлиги маълум. Шунингдек, намознинг руҳи ҳам бўлиб, у ният, ихлос, хушуъ давоми...

07:41 / 13.11.2016 5905
Ҳозирги замонда биз яшаб турган диёрларда асосан икки хил йил ҳисобига амал қилинади. Бири ndash шамсий давоми...

16:46 / 19.07.2023 2710
САВОЛ. Менинг хожам менга билдирмай, иккинчи хотинга уйланиб олган эканлар. Ўзлари жуда ҳам тақводор киши давоми...

13:14 / 21.11.2016 9494
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен намоз ўқиётганимда жаноб Набий соллаллоҳу давоми...

02:02 / 20.10.2020 5275