Маккада Расулуллоҳнинг меъросига оид улкан лойиҳа амалга оширилмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Макка шаҳрида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асл шахсиятини қайта тиклаш ва у Зотнинг таълимоти ҳақидаги ҳақиқатни тарғиб қилишга оид янги лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда.

«Расулуллоҳ алайҳиссалом» номли ушбу лойиҳанинг мақсади, дунёнинг кўп нуқталарида мунтазам ўтказилиб келинаётган, Расулуллоҳнинг асл шахсиятини қоралашга қаратилган аксилислом компанияларга қарши курашишдан иборат. Ушбу лойиҳада дорилфунун, музей, кутубхона, босмахона, таржималар маркази, меҳмонхона ва бошқа инфратузилма объектларни ишга тушириш назарда тутилган. Бундан ташқари, лойиҳа муаллифлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, У Зотнинг саҳобалари ва хусусан, Ислом ҳақидаги қомуснинг чоп этилишини ҳам назорат қилишади. Шунингдек, турли тилларда олиб бориладиган бир қатор йўлдош телеканаллар, веб саҳифалар ва газеталарни бошқарувчи исломий медиа маркази ҳам лойиҳа ичидан жой олган. Интернет материалларидан олинган.
Мавзуга оид мақолалар
Ота шундай ҳикоя қиладиquotУйимизда фарзандларим билан бир эҳсон қутиси ташкил қилгандик. У пайтда улар ҳали давоми...

22:17 / 03.08.2023 3599
Талбийна ва сурма «Талбийна» ун, сут ва асалдан пишириб тайёрланадиган таом.  Оиша розияллоҳу анҳодан давоми...

11:51 / 25.11.2016 6238
Рамазонда АҚШдаги масжидлар ва Ислом Маданий Марказларида мусулмон бўлмаганлар билан ҳам биргаликда давоми...

19:04 / 24.12.2016 4280
Бибинисо Сиддиқанинг Muslimaat.uz сайти 10 йиллик тадбиридаги шеъри

00:26 / 23.10.2017 5063