Уйимиздаги эҳсон қутиси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота шундай ҳикоя қилади:

"Уйимизда фарзандларим билан бир эҳсон қутиси ташкил қилгандик. У пайтда улар ҳали мактабда ўқишарди. Мактабда овқатланишлари учун берган пулимдан тежаб қолиб, бир қисмини ўша эҳсон қутимизга ташлашарди.

Ўшанда болаларим билан бир нарсага келишиб олгандик. Улар мен берадиган пулнинг тўртдан бир қисмини тежаб қолиб, қутига ташлашади. Яна тўртдан бирини олиб, ўзлари учун йиғиб қўйишади. Ойнинг охирида ўзлари учун йиққан пулларини ҳисоблардик. Қанча йиққан бўлсалар, ёнига худди шунча пул қўшиб берардим. Масалан, уларга кундалик 10 минг сўм бераман. Улар унинг тўртдан бирини, яъни 2 500 сўмни эҳсон қутисига ташлашади. Яна ўшанча пулни ўз қутиларига йиғишади. Ой охирида ўзлари учун йиққан пуллари, дейлик, 50 минг сўм бўлди. Шунда мен уларга яна 50 минг сўм берардим. Бу пулларга ўзларига, мактабларига керакли нарсалар олишни тавсия қилардим. Беҳудага сарфламасликни тайинлардим.

Аллоҳга шукрки, фарзандларим ҳаммаси садақани яхши кўришда бир-биридан ўзиб кетишди. Эҳсон қутимизга йиғилган пуллар ҳар ой охирида ҳисобланганда кутганимиздан кўп чиқарди. Болаларимга Аллоҳ таоло салоҳият бериб, баъзи кунлари пулларининг тўртдан бирини эмас, ярмини ҳам садақа қиладиган бўлишди. Ҳар ой сўнггида йиққан пулларимизни олиб, фақир кишиларнинг уйларини зиёрат қилардик. Уларга уй-рўзғор учун керакли маҳсулотлар олиб борардик. Уларни ҳам хурсанд қилардик,  ўзимиз ҳам хурсанд бўлардик. Буларнинг барчаси болаларим учун тарбия мактаби бўларди. Болалар   ҳамма нарсани ота-онасидан ўрганишади.

Мана орадан кўп йиллар ўтди. Фарзандларим улғайганларидан кейин ҳам шу хайрли одатимизни тўхтатмадик. Ҳозир ҳам фарзандларим ўз ойлик маошларидан бир қисмини ўша уйимиздаги эҳсон қутисига ташлаб туришади. Йиғилганларини муҳтожларга эҳсон қиламиз..."


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар «Кишининг ўзи учун давоми...

15:11 / 10.11.2016 5694
Аллоҳ таоло айтади «Мушрика аёлларни иймон келтирмагунларича никоҳингизга олманг. Шубҳасиз, мўмина чўри давоми...

11:59 / 10.11.2016 8451
Тафсири Ҳилол китобидан Шайх Ҳазратларининг сўзлари Аллоҳ таолонинг каломи тафсири ҳақидаги ушбу давоми...

19:20 / 06.06.2017 4820
Мўминнинг айби ёхуд Қурайшнинг нафрати Мусулмонларнинг кофир қавмларнинг олдидаги айби ҳақида давоми...

07:35 / 26.01.2017 4026