Ёнғин хавфсизлиги ойлиги
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёнғин хавфсизлиги ойлиги

   27 декабрь санасида Хадичаи Кубро аёл-қизлар мадрасасида ёнғин хавфсизлиги ойлиги муносабати ила «Ўз уйингни ўзинг асра» мавзусида Учтепа тумани ИИБ ЁХБ катта инспектори сержант Р.Ғуломов билан суҳбат ташкил қилинди.  

Ёнғинга сабаб бўлувчи воситалар, асбоб-анжомлар, хусусан, дазмол, электр сув иситгичлари, электр иситиш асбоблари, телевизор, микротўлқинли печлардан эҳтиёткорона фойдаланиш, ҳар бир ишлатиган буюмни ўчириб, ёш болаларни назоратсиз қолдирмаслик, ошхоналарда газни кераксиз пайтларда ўчириш, уйқудан олдин уйни яна бир бор кўздан кечириш, пиротехника воситаларини мутлақо ишлатмаслик, нафақат ўз уйимиз, балки ишхона ва ўқув юртларида ёнғин келтириб чиқарадиган ишлардан ўта эҳтиёткор бўлиш, бирор хавф-хатар сезилганда 101 рақамига зудлик билан қўнғироқ қилиш таъкидлаб ўтилди.

Ўқитувчи Алмедова Зиёда

Мавзуга оид мақолалар
 Кишининг ўз камчиликларини тан ола билиши ўзини тарбия қилишдаги биринчи қадам ҳисобланади. Тан олишини давоми...

07:33 / 26.12.2016 4914
17 январь куни SalamWeb Technologies MY Sdn Bhd SalamWeb дунё мусулмонларига қулайлик яратиш мақсадида дунёдаги шариатга давоми...

13:32 / 21.01.2019 3790
Оиша ишдан келган дадасининг қучоғига отилди. Лекин ота ишдан чарчаб келган ва қизининг эркаликларини давоми...

20:05 / 24.11.2016 6667
Диетолог Марият Мухина «Аргументы и Факты» нашрига берган интервьюсида эрта қаришнинг олдини олувчи давоми...

21:00 / 24.09.2019 3754