Отажон мен билан ўйнайсизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша ишдан келган дадасининг қучоғига отилди. Лекин ота ишдан чарчаб келган ва қизининг эркаликларини кўтаргани сабри етмасди. Қизи эса отасининг эътиборини тортишга ҳаракат қилиб, атрофида гирдикапалак бўларди. Шунча ҳаракатлари зое кетгандан сўнг Оишанинг ақлига порлоқ бир фикр келди.

— Отажон, бир соатда қанча пул топасиз?

Отаси Оишанинг катталарнинг ишига аралашганига жаҳли чиқса-да, ўз ҳолига қўйишини истагани учун жавоб берди:

— 20 минг, қизим бошим жуда оғрияпти. Илтимос, бундай кераксиз саволлар берма.

Оиша эса отасининг бу гапларига ҳеч эътибор бермасдан чуғурлашда давом этарди:

— Отажон, менга 5 минг сўм бериб туринг.

— Бўлди, кетгин менинг олдимдан, бошқа пайт бераман, дея жаҳл билан жавоб берди ота. Отасининг бундай қўполлигидан хафа бўлган Оиша ўз хонасига кириб кетди. Бироздан сўнг ўз ишидан пушаймон ота қизининг хонасига кирди.

— Қизим, сенга қўпол гапирганим учун кечир. Жуда чарчаганман, мана сенга сўраган пулинг, деди.

Пулларни оларкан Оишанинг кўзлари ёшланди. Ёстиғининг тагидан яна 15 минг чиқариб отасига узатаркан, секингина сўради:

— Отажон, мана менда 20 минг сўм бор. Энди мен билан бир соатгина ўйнайсизми?"

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолонинг зикри ҳам тотли, ҳам осон ибодат бўлиб, уни инсон арзимаган таважжуҳ билан ҳар вақт адо қила давоми...

18:49 / 14.12.2016 5261
Савол Пайғамбаримизнинг бошлари қандай катталикда бўлган          Жавоб У Зотнинг бошлари ўртачадан давоми...

18:38 / 05.12.2017 3428
Дунёю охиратда ғолиб бўлишни истасангиз, қуйидаги тавсияларга амал қилингОтаонангизга одоб билан гапиринг, давоми...

21:56 / 30.01.2023 1737
Савол Яманнинг ҳарбий қўмондони Абраҳа Маккага Каъбани бузиш учун олтмишминг кишилик қўшин билан давоми...

12:09 / 21.11.2017 3751